Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигининг билдиришича, Алтуфьев шоссесидаги ёнғинда камида 14 қирғизистонлик халок бўлган. Жами 17 киши ёнғин қурбони бўлган.
Ёнғин Москванинг шимолий-шарқидагиАлтуфьев шоссесида жойлашган саноат ҳудудидаги омборхонадан чиққан. Ёнган обморхона “Печатный экспресс” типографиясига тегишли.
Халокатдан 17 киши халок бўлди, уларнинг 14 нафари қирғизистонлик. Вафот этганлар ҳақида Қирғизистоннинг ташқи ишлар минстрлиги Москвадаги элчиликнинг маълумотига таяниб билдирган.
Қирғизистоннинг ташқи ишлар минстрининг маълумот департаментининг биринчи котиби Айимкан Кулукеева Kloop.kgга халок бўлган қирғизистонликларнинг аниқ рақами ҳозирча номаълум эканлигини айтди.
“Илк маълумотларга кўра халок бўлган 16 кишининг 14 нафари қирғизистонлик. Барчасини таниб, аниқлаб бўлинмади, бирининг ҳужжати бўлса, бошқасиники йўқ. Аниқ маълумот ҳозирча йўқ. Бизнинг ходимлар воқеа жойида иш олиб боришмоқда”, — деди у.
Кулукеева воқеа содир бўлган ерда элчихона ходимлари Қирғизистоннинг ИИМнинг вакили билан биргаликда юрганини қўшимча қилди.
Москва шаҳрининг ФҲВнинг берган маълумотига кўра, халок бўлганлар қамалиб қолишган. Қутқарувчилар деворни бузиб киришга мажбур бўлишган.
Ёнғин тўрт қаватли уйнинг биринчи қаватида чиқиб, лифт шахтаси орқали тарқаган. Тилсиз ёвнинг сабабчиси— электр чироғи бўлиб чиқди.
Ҳозирда ўт ўчирилган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби деб биринчи қаватдаги электр чироғидан қисқа муддатли учқундан келиб чиққан ўт кўрсатилган. Ёнғинни ўчириш учун Россия фавқулотда ҳолатлар вазирлигининг 30 техникаси ҳамда 110 ходими жалб қилинган.
Қирғизистонлик Белекнинг “Азаттык” радиосига айтиб бергани бўйича, ёнғин иморатнинг ичида жуда катта тезликда тарқаган. Босмахонда асосан қизлар ишлашган, таҳминан 70 фоизи — Қирғизистоннинг фуқаролари.
“Улар жуда ёш қизлар бўлган, бир ҳомиладор бўлган”,— деди у.
Типографиянинг ходими Сайкал Оморбек қизи ёнғин вақтида сақланиб қолишга улгурган. Айтишича, улар тўртинчи қаватда ишлаётган бўлган. Эрта биланги соат 7:50да уларнинг мастери рухсат бераётган вақтда кимдир биров келиб ёнғин бошлангани ҳақида хабар берган.
“Ошхонада тутн бўлган эди. Мастеримизнинг бошчилигида югура бошладик. Кийиниш хонасига тутн кира бошлади. Қизлар навбатчиликка келиб, биз югурдик. Беш-олти қиз югуриб чиқиб кетди”, — деди у “Азаттык”қа.
Муаллиф: Анна Капушенко
Сурат: “Азаттык”