Француз ҳукумати мусулмонларнинг буркинисига қарши. Нималар маълум?

860

Ницца шаҳрининг полицияси соҳилдаги мусулмон аёлга буркинисини (сувга тушишга мўлжалланган мусулмонларнинг ёпиқ либоси) тепа қисмини ечишни буюрган. Бу муслмонлар жамиятининг жаҳлини чиқарди. Таъқиқ ҳақида нималар маълум, шундан сўнг воқеа қандай давом этди?

24 августда француз тартиб нозири Ниццадаги сувга тушувчи жойдан буркинисининг устки қисмини ечишни буюрган. Ёпиқ либосдаги аёлга кийимини ечиш ёки пляжни тарк этишини айтишган. Бу воқеа жаҳон ОАВларида муҳокама қилиниб, буркинини таъқиқлаш экстремизм билан курашишга ёрдам бера оладими деган саволни юзага чиқарди.

Француз пляжларида 86 кишининг ҳаётини олган Ниццадаги терактдан кейин август ойидан бошлаб буркини кийиш таъқиқланган. Соҳилда жойлашган айрим шаҳарларнинг мэрлари бу қарорни “хавфсизликни сақлаш мақсадида” қабул қилинганини билдиришган.

Таъқиқни Франциянинг премьер-министри Мануель Вальс ҳам қўллаган. У мусулмонлар “бошқа дин вакиллари қатори диний эътиқодларга берилишда ақл-идрок билан харакат қилишлари лозим” эканлигини айтган. Вальс буркини кийиш “дунёвий давлат принципларига зид келади” деб ҳисоблайди.

“Аёл кишининг ёпиқ кийинмаса обрўси тўкилади деб ҳисоблаш дунёвий Франциянинг ҳамда республиканинг принципларига қарши келади”, — деган у.

Франциядаги мусулмон жамиятининг вакиллари таъқиқ нима учун уларга тегишли эканлигини тушунолмай ҳайрон. Флоренциялик имом Иззедин Элзир “Фэйсбук “ даги ўз саҳифасида пляжда дам олиб юрган монах аёлларнинг суратини эълон қилганда, минглаган шарҳлар, лайклар ҳамда бўлишишлар бўлди.

Таъқиқлашга айрим француз ОАВлари қарши чиқди. Уларнинг ичида таъқиқни танқид қилиб, агар қоунун таъқиқламаса ҳар ким хоҳлаганини кия олади деб эълон қилган католик La Croix ҳам бор.

Исломофобияга қарши француз уюшмаси таъқиқлашга қарши судга арзланганига қармай, суд залида ютқазган. Суднинг фикрича,таъқиқлаш 2004 йилдаги халқ олдида диний нуқтаи назарини эълон қилишга таъқиқ қўювчи қонунга тўғри келади.

“Нима учун аёлларнинг қандай кийиниши кераклиги кимнидир безовта қилиши керак?”, — деди буркинини ўйлаб топган Ахеда Занетти. У Британиянинг The Guardian нашрига “буркинини аёлларга эркинликни тортиб олиш учун эмас, эркин бериш учун” ўйлаб топганини айтган.

“Қайси “француз қадриятлари ҳақида гап бўлмоқда”? “Француз қадрияти” деганда нимани тушуниш мумкин? Бунинг ўзи асоси нима? Эркинликми? […] Агар сизлар давлатни бўлсанглар, ҳалқни тингламасанглар, унда душманингларни кўпайтирасизлар. Инсонларни бўлиб, парда ортига жилдириш бу унчалик яхши сиёсат эмас”, — деб ёзган.

Муаллиф: Алина Пак

Сурат: Vantagenews.com