Видео: Абдрахманов кўчасидаги баннер олинмоқда

886

Бишкек мэрияси Мустақиллик куни муносабати билан ҳамда МДҲ давлат раҳбарларининг учрашуви олдидан марказий кўчалардаги билбордларни демонтаж қилинмоқда.

Абдрахманов, Жибек Жолу, Чуй ва Айтматов проспектлари реклама-эълонлардан тозаланмоқда.

Батафсил: Бишкекнинг марказий кўчаларидан реклама-эълонлар 2016 йилнинг охирига қадар олинади

Демонтаж ишлари “шаҳарликларга ноқулай бўлмаслиги” учун кечки соатларда амалга оширилмоқда. Айтматов проспектидан билбордлар олиб ташланди. Ҳозирда Абдрахманов кўчасида демонтаж ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг сўнгига қадар мэрия 200 реклама-эълонларни  демонтаж қилишни ваъда қилган. Мэриянинг матбуот хизмати ходимининг айтишича, деионтаж ишлари МДҲ давлат раҳюарларининг ташрифи олдидан ҳада Қирғизистон Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан амалга оширилмоқда.

Муаллиф: Айзирек Алмазбекова

Видео: Айзирек Алмазбекова, Александра Ли