Стивен Сигал Кўчманчилар ўйинларининг очилишига келади

866

Актёр, кураш устаси Стивен Сигалнинг Қирғизистонга Кўчманчилар ўйинларининг очилишига келишга рози бўлгани ҳақида билдиришди тадбир ташкилтчилари.

90 йилладаги кинолари билан машҳур актёр Стивен Сигал Қирғизистонга Кўчманчилар ўйининг очилиш маросимига қатнашиш учун сентябрнинг бошида келади.

Ўйин ташкилотчиларининг котибиятидан таъкидланишича, Сигал Алмазбек Атамбаевнинг таклифини қабул илган.

Матбуот хизматининг етакчиси Нурия Ташболотова Kloop.kgга берган интервьюсида таклифномалар Кўчманчилар ўйинларига қатнашиш йўлланмасини олган давлатларнинг барча машғур шахсларига жўнатилганини билдирди.

“Биз Ўйинга қатнашишга йўлланма олган давлатларнинг машҳур инсонларига таклифнома жўнатдик. Бундан кейин Кўчманчилар ўйинининг очилишига келишга розилик билдирганлар ҳақида маълумот бериб турамиз. Бугун Стивен Сигал таклифни олганини ва Қирғизистонга келишини тасдиқлади”, — деди у.

Қирғизистоннинг Айкидо федерациясининг вице-президенти Бекназар Асанов Сигал билан машғулот ўтказишни режалаштираётганини, шундан кейин актёр Иссиқкўлга кетишини Kloop.kgга айтди.

“Бугун бизга Сигалнинг келиши ҳақида маълум қилишди. Унинг келиш вақти номаълум. Шунга қарамай Стивен Сигалнинг биз билан машғулот ўтиши ҳамда ундан кейин Кўчманчилар ўйинларига бориши режалаштирилмоқда”, — деб айтди у.

Сигал — 64 ёшли америкалик актёр. Айкидо бўйича кураш устаси. У 80-йилларнинг сўнгида, 90-йилларнинг бошида тасвирга олинган “Қонун номи билан”, “Қуршовда”, “Ўлимга қарши” номли фильмлардан кейин машҳур бўлган.

Иккинчи Жаҳон кўчманчилар ўйинлари 3-8 сентябрда Иссиқкўл этакларида, Чолпон Ата шаҳрида ўтади. Бу Қирғизистоннинг иккинчи кенг миқёсли тадбири.

Ўйинга Озарбайжон, Аргентина, Арманистон, Бразилия, Венгрия, Гватемала, изроил, индонезия, Хитой, Колумбия, Монголия, Покистон, Перу, Россия, АҚШ, Туркманистон, Эквадор каби 35дан ортиқ давлатнинг спортчилари иштирок этади.

Муаллиф: Александра Титова