Қирғизистонлик спортчи Юлия Андреева 42 километр классик югуриш мусобқасини 59чи бўлиб якунлади. Марафонга жами 156 спортчи иштирок этган, уларнинг ичидан уч нафари қирғизистонлик.
Қирғизистонлик Юлия Андреева марафонда 59-ўринни эгаллади.
42 километр 195 метр масофадаги бу курашга 156 спортчи қатнашган, унинг ичида уч қирғизистонлик ҳам бор. Улар: Юлия Андреева, Мария Коробицкая ҳамда Виктория Полюдина.
Риодаги ўйин учинчиси бўлиб ҳисобланган Андреева, 2 соат 40 давиқа 34 сония натижасини кўрсата олди.
Мусобақа бошида шошилмаган спортчи 108-ўринда келаётган эди. Сўнгида тезлигини ошириб, 90-бўлишга эришди. Шундан кейин яна тезлашиб, ғалаба маррасида 59-ўринни эгаллай олди.
Виктория Полюдина 2 соат 41 дақиқаю 37 сония натижаси билан 62чи бўлиб келди. Мария Коробицкая, натижа рейтингида 94 ўринни эгаллаб, 2 соат 47 дақиқа 53 сония вақтини ўрнатди.
Олтин совринни кениялик спортчи Джемина Сумсон эгаллаб, унинг вақти — 2 саат 24 дақиқа 4 сонияни тузди. Ғолибдан 9 сонияга ортда қолган бахрайнлик Юнис Кирва 2-ўринни олди, 3-ўрин 2 соат 24 дақиқаю 30 сония муддатни кўрсатган эфиопиялик Маре Дибабага топширилди.
Муаллиф: Каминат Имирханова