Қамоққа олинган белгиялик дзюдочи, сузувчиларнинг янги рекордлари ҳамда ёпилган яшил бассейн. Kloop.kg Риодаги Олимпиада ўйинлариинг еттинчи куни бўйича қизиқарли воқеаларни тўплади.
Медаллар сони бўйича биринчиликни АҚШ эгаллаб келмоқда, иккинчиликни Хитой, учинчи ўринни эса Буюк Британия эгаллади.
Фелпс сингапурлик сузувчидан енгилди
Сингапурлик сузувчи Джозеф Скулинг ўзининг кумири Майкл Фелпсти 100 метр баттерфляй билан сузишда енгди. 22-олимпиада чемпионини енгиш билан Скулинг янги олимпиада рекордини ўрнатди. У 50.39 сонияни тузди. Бу олтин соврин Сингапурнинг тарихида биринчиси.
Фелпсга нисбатан Скулингнинг соврин сандиғи катта эмас — унинг ютуқлари қаторида 2015 йилдаги Жаҳон мусобақасида кўлга киритган бронза медали ҳамда Осиё ўйинларидаги ғалабаси кўрсатилган. Лондондаги Олимпиадада сингапурлик спортчи ярим финалга ҳам ўтолмаган.
Олимпиададаги олтин учун Сингапур ҳукумати Скулингга миллион сингапур долларини (753 минг АҚШ доллари) ваъда қилган Энди юртига қайтиши билан сузувчи бойлар қаторини тўлиқлайди.
Египетлик дзюдочи исроиллик рақиби билан қўл сиқишмади
Египетлик Ислам Эль-Шехаби татамига чиқиб, исроиллик дзюдочи Ор Сассондан енгилди. Қизиғи, курашдан кейин Сассон Эль-Шехабига қўл сиқишиш (дзюдода бу протокол элементи эмас, кураш бошланишида ҳамда якунида эгилиб қўйиш етарли) яқинлаганда египетлик спортчи бошини чайқаб, орқага тисарилгани бўлди.
Бу харакатини томошабинлар қичқириқлар билан қаршилаб, хайт аъзоси унинг таъзим қилишини буюрди — Эль Шехаби шошилиб бошини энгаштириб, мусобақа майдонидан чиқиб кетди.
Халқаро дзюдо бўйича федерация ўзининг тезкор турдаги дипломатик баёнотида, спортчилар ўртасидаги бу мусобақа —катта ўсиш эканини айтишган.
“Икки ўлка спортчиларининг мусобақада учрашувининг ўзи катта прогрессни англатади. Араб давлатлари Изроилни қабул қилгани —олдинга қўйилган катта қадам. Дзюдода қўл бериш мажбурий эмас, таъзим эса қилиниши керак”, — деб билдирди федерация.
Египет харбий низолардан кейин Изроил билан тинчлик шартномасини тузган дунёдаги биринчи араб давлати. Египет нашрлари Эль-Шехабини курашдан бош тортишга даъват қилган, бироқ сиёсат билан спортни аралаштирмасликни истаган давлатнинг спорт минстри спортчини қўллаган.
Хижобли штангачи Египетга илк совринни олиб келди
Египетлик 18 ёшдаги штангачи Сара Ахмед 69 килограммгача бўлган вазнда бронза медалининг соҳиби бўлди. Мусобақа майдонига спортчи хижоб билан чиққан (2011 йили Халқаро оғир атлетика федерацияси мусобақа вақтидаги либосга бўлган қоидани мусулмон аёлларининг фойдасига ўзгартирган — редакциядан).
Ахмед оғир атлетика бўйича совринга эришган биринчи араб аёл спортчиси. Шунингдек у Египетга олипиада ғалабасини олиб келган биринчи аёл ҳисобланади.
Рио полицияси белгиялик дзюдочи Дирк ван Тихелтни қамоққа олди
Бельгиялик дзюдочи Дирк ван Тихелт меҳмонхонадаги эшикни бузиб, маъмурларга ҳужум қилгани учун қамоққа олинди. Тихелт меҳмонхона ходимидан унинг қўлидан телефонини юлию кетган ўғри қизнинг қаерда эканини айтишни талаб қилган. Администраторнинг ўғри қизни йўқлиги ҳақидаги жавобидан кейин спортчи билан меҳмонхона ходимлари ўртасида жанжал чиққан.
Дзюдо бўйича мусобақа финалидан кейин Копакабананинг этагида ўғри қиз бронза совриндори Ван Тихелтнинг қўлидан уяли алоқа телефонини юлию кетган. Спортчи ўз буюмини қайтариб олишга харакат қилганда кўзига мушт туширишган.
Сузувчи Кэтлин Ледеки жаҳон ва олимпиада рекордини ўрнатди
АҚШлик спортчи Кэтлин Ледеки эркин турда 800 метр масофани 8 дақиқа 04.79 сонияда сузиб ўтиб, қаторасига икки рекорд эгасига айланди: олимпиада ҳамда жаҳон. У ўзининг рақиби, Буюк британиялик Джазз Карлинни 12 сонияга ортди қолдирди.
Рио стадионлари бўш ўринлар билан тўлди
Рио Олимпиадаси томошабинлар қизиқишини орттирмади. Жонли эфирлардан томошабинлар учун ўринлар бўш тургани сезилиб турмоқда. Шунга қарамай, ташкилотчилар чипталарнинг 80 фоизи сотилганини билдирмоқда. Иқтисодий кризис вазиятида маҳаллий аҳолининг пул маблағи йўқ ҳисоби, Бразилияга борган чет элликларни эса сони оз.
Бразилияликлар давлатининг Олимпиада ўйинларини ўтказишига қарши бўлишган. Шу боисдан ўйин бошланишидан аввал, йирик норозилик намойиши ҳам уюштирилган эди.
Сув ёқасидаги волейбол
Бу АҚШ билан Фиджи қизлар жамоасининг регби бўйича мусобқасидаги “аншлаг”
Бразилияда машҳур бўлган футбол Олимпиадада кўп ҳам қизиқиш туғдирмади
Сузиш бўйича мусобақа ҳайдовчининг спортчиларни бошқа стадионга олиб бориб қўйгани учун кечиктирилди
Сузиш бўйича Рио-2016 тунги мусобақаси кеч бошланди, чунки автобуснинг ҳайдовчиси уч нафар спортчини сув стадионининг ўрнига енгил атлетика майдонига олиб борган.
Франсеска Халсолл (Буюк Британия), Жанетт Оттесен (Дания) ҳамда Александра Герасименянинг (Беларусия) эркин турда 50 метр масофадаги мусобақанинг ярим финалида куч синашиши кутилган. Автобуснинг ҳайдовчиси бошқа ерга кетишаётганини пайқаган спортчиларнинг норозилигига эътибор қаратмаган.
“Афсуски, бугунги мусобақа менинг айбим билан тўхтаб қолди. Ҳайдовчи бизни бассейндан қарши тарафга, 40 дақиқалик узоқликда жойлашган олимпиада стадионига етказди. Мен спортчилар қишлоғига қайтиб келиб, кейин бассейнга келдим. Бу воқеада таъсиридан жуда хавотирландим”, – деди Халсолл Би-Би-Сининг эфирида.
Мазкур воқеадан кейин ташкилотчилар вақтнинг кечки тартибини ўзгартиришди – эркин турда 50 метр масофага сузиш бўйича мусобақа ярим соатга кечиктирилди. Унинг ўрнига соврин топшириш маросими ўтказилди. Мусобақа натижасига кўра эса, Халсолл билан Грасименя финалга чиқиб, Оттесен соврин учун мусобақадан чиқди.
Муаллиф: Каминат Имирханова