300 миллион сомга юзлаган мактаблар Интернетга ҳамда рақамли ТВга қўшилади

815

Таълим министрлиги Қирғизистоннинг юзлаган мактабини Интернетга ҳамда рақамли теледастурга қўшиш учун тенедер эълон қилади. Хизмат кўрсатиш учун минстрлик 300 миллион сом ажратишга тайёр.   

Рақамли теледастурга ҳамда Интернетга қўшиш учун эълон қилинган тендер 12 августда Давлат харидлари сайтига эълон қилинган.

Эълондаидора 603 мактабни жаҳон тармоғига қўшиши ҳамда бу учун минстрлик 163 миллион сомдан ортиқча пул маблағини бўлишга тайёр экани айтилган.

Интернет тармоғига қўшилувчи мактабларнинг кўпи Жалолобод билан Ўш вилоятларида жойлашган — бу  142-132-мактаблар.

12 ойга тармоқнинг уланиш имконияти пайдо бўлишибилан, мактабларни Интернетга қўшиш 2016 йилнинг 1 декабрига қадар якунланиши керак.

Мазкур мактабларга интернетни улаш бўйича тендернинг иккинчи марта эълон қилиниши. Жорий йилнинг июль ойида аукцион мақсадига етмай қолган. Бунинг сабаби, тендернинг ягона иштирокчиси  — “Кыргызтелеком” харажатлар учун икки карра кўп маблағ талаб қилган.

“Тендер «Кыргызтелеком”нинг танлов аризасида кўрсатилган маблағнинг бюджетдан ажратилган суммадан анча баланд бўлгани боис инкор қилинган”, — деб билдирилади Давлат харидлари сайтида.

Ўша куннинг ўзида 2100дан ошиқ мактабни рақамли телекўрсатувларга улаш бўйича тендер эълон қилинган  — бу учун 136 миллион сомдан ортиқ маблағ бўлинган. Рақамли ТВга қўшилувчи мактабларнинг рўйхати Давлат харидлари сайтида кўрсатилмаган.

Бу харакатларнинг сабабини минстрлик интернет “таълим натижавийлигини, ўқувчиларнинг тарбиясини оширади” ҳамда шунингдек, ўқувчиларга “ахборот манбаларини ижодкорлик билан, амалий қўлланишга” имконият беради деб изоҳлайди. Идоранинг маълумоти бўйича, бугунги кунда Қирғизистон ҳудудидаги 2218 мактабнинг ичидан 742таси интернетга уланган.

Таълим министри Эльвира Сариева, 2016 йили март ойидаги матубот йиғинида ўқув даргоҳлари рақамли ахборот технологияларига ўтиши кераклигини айтиб, бироқ мактабларнинг 25 фоизигина компьютерлар билан таъминланганини таъкидлади.

Муаллиф: Алина Пак