Сентябрь ойидан бошлаб Ўшнинг тўрт паркида бепул вай-фай қўйилмоқчи — бу билан шаҳар ёшлар қўмитаси шуғулланмоқда. Жиҳозлар учун 260 минг сом бўлинган.
Ўш шаҳар ёшлар қўмитасининг раиси Суербек Аманиллаев шаҳардаги ахборот технологияларни ривожлантириш мақсадида вай-фай ўрнатилаётганини Kloop.kgга билдирди. Айтишича, вай-фай шаҳарнинг тўрт — Ататурк, Навоий, Ғалаба ҳамда космонавтлар боғига ўрнатилмоқчи.
“Бундан ташқари махсус дастур тузувчиларнинг клубини очиб, бир ҳафтада икки мартадан семинар, тренингларни уюштиришни ўйлаяпмиз. Шунда ҳаммага юқори тезликдаги интернет керак бўлади”, — деди Аманиллаев.
Мазкур ўрнатилмоқчи бўлинаётган аппаратуралар оддий эмаслигини ҳам қўшимча қилди. Унинг айтишича, бир вақтнинг ўзида бир аппаратдан 300 киши фойдаланиб, унинг антеннаси 4 километргача етади.
“Биз ўрнатаётган аппаратура оддий вай-фай эмас. Бир антеннадан яна бошқа антенна олиб кетаверса бўлади”, — деб айтди ёшлар комитетининг раиси.
Ёшлар ўртасида мазкур бепул интернет ғоясини қўллаганлар кўп, аммо уларнинг орасида унинг зиёни ҳақида фикр билдирганлар ҳам бор. Уларнинг бири — Киялбек Куштарбеков.
“Вай-файдан чиққан тўлқинлар одам соғлиғига зарарли деб эшитганман, бу нарсани бирдан бир зарар томони шу деб ўйлаганман”, — деди у.
Ёшлар комитети порнографик сайтларга киришни тўсмоқчи. Лекин бу тўсиқ жамоат тармоқларига таъсир кўрсатмайди. Интернетнинг тезлиги 2 мегабайт деб режалаштирилмоқда.
Бунга қадар Ўш шаҳар ёшлар комитети Алимбек Датка паркига кўча кутубхонасини ўрнатиб, куз мавсумига бориб бошқа боғларга ҳам ўрнатишларини билдиришган.
Мақола ва сурат муаллифи : Дастан Умоттегин