Риодаги Қирғизистоннинг илк муваффақияти: Оғир атлетикачи Иззат Артиқов бронза медалининг соҳиб бўлди

960

Қирғизистонлик оғир атлетикачи, Осиёнинг ҳозирдаги чемпиони Иззат Артиков Олимпиада ўйинларида бронза мукофотига лойиқ топилди.

Спортчи А гуруҳида, 69 килограмм вазнда мусобақага тушган. Мусобақада даст кўтариш бўйича у 151 килограмм натижа билан бешинчи ўринда бўлса, ундан кейин силташ билан кўтаришда Артикоқ биринчи харакатда 181 килограмм оғирликдаги штангани кўтарган.

Иккинчи уринишида қиррғизистонлик ўлканинг силтаб кўтариш бўйича рекордини такрорлаб, 188 килограмм оғирликдаги штангани кўтара олган.

Сўнги харакатида спортчи 196 килограммлик штангани кўтарар эди, аммо, оғирликни удда қилолмади. Бунга қарамай умумий 339 килограммлик натижаси Иззатнинг кучлиларнинг учлигига киришига имкон берган. Олтинни эса Хитойнинг вакили олиб, кумуш Туркия спортчисига насиб қилди.

Яқин вақтларда, олимп шоҳсуппаси учун қирғизистонлик дзюдочи Юрий Краковецкий ҳамда енгил атлетикачи Дарья Маслова кураш олиб боради. Мусобақа 12 августда бўлиб ўтади.

Иззатом Артиқов қўлга киритган медаль — Қирғизистон спорти тарихидаги тўртинчи ва оғир атлетикадаги биринчиси бўлди.

Қирғизистон термасининг аввалги икки соврини 2008 йилги Пекин Олимпиадасида грек-рим усуслидаги курашчилар Канатбек Бегалиев ва Руслан Тюменбаев томонидан ўлкага келтирилган кумуш ва бронза ҳисобланади. Қирғизистонга ҳозирча Олимпиада олтинини қўлга киритиш насиб этмаган.

Муаллиф: Каминат Имирханова