Видео: Бишкек паркларида нафақахўрлар қандай қилиб спорт билан шуғулланишади

833

 Ҳар куни тонгда Тоголок Молдо номидаги боғнинг спорт майдонида турли ёшдаги пенсионерлар йиғилишади. Қариялар югуриб, йога билан шуғулланиб, кўча тренажёрларида машқлар қилишади.

Бишкеклик пенсионерларнинг соғлом турмуш тарзларига қараб, уларни қариялар деб аташ қийин. Фаол ҳаёт тарзини ушлаб, соғилиғини мустаҳкамлаш учун улар кунда Тоголок Молдо боғидаги спорт майдончасига келишади.

Пенсионерларнинг ёши каттаси Рефхат Исмагулов 82 ёшда. У ёш вақтида футбол ўйнаб, бир неча бор совринларга эга бўлганини билдирди

Исмаилов эрталабки тоза ҳаводаги машқлар у ўзи учун хумор каби эканини айтади.

“Мана бугун эрта билан бешда уйғондим, кейин уйқум келмай қолди. Қариганда организмдаги тузларни хайдаб чиқариш керак”, — дейд у.

Бишкекнинг яна бир турғуни Гульнара Маркаримова уч йил аввал юрагини операция қилдирганини, кейин боқда спорт билан машқ қилиш қарорини олганини айтади.

“Ҳар куни эрта билан келиб, бу тренажёрларда шуғулланамиз. Юрагимга операция қилинган эди, Бишкекка кўчиб келганимиздан кейин шу тренажёрларда шуғуллана бошладим. Боққа келиб шуғулланинглар, шунда сизларга ҳеч қандай дори-дармоннинг ҳам кераги бўлмай қолади”, — дейди Маркаримова.

Муаллиф: Азамат Каработоев