Бишкек: “Қаерга қараб кетяпмиз?” баннери “қисқа туташувдан пайдо бўлган ёнғин” ярим-ёрти ёниб кетди

741

Шабдон ботир кўчасида жойлашган кўприкдаги “Кайран элим, кайда баратабыз?” билборди ярим-ёрти ёниб кетди. Бишкек милицияси бу “қисқа туташувдан пайдо бўлган ёнғин” эканлигини билдирди.

“Кайран элим, кайда баратабыз?”  баннерининг ярми ёнгани ҳақидаги маълумот “Вечерний Бишкек” сайтининг “Народные новости” бўлимида эълон қилинди. Бишкек яшовчиси Александр баннернинг “9 августга ўтар кечаси ёнганини” ёзган.

“Бугун эрталаб Алматинка кўчасига кетаётиб, тунда “Кайда баратабыз?” баннерини ёқишга ҳаракат қилган шарпани кўприкдан кўрдим …” — деб ёзган у.

Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати вакилининг Kloop.kgга берган суҳбатида баннер атай ёқилмаганини, “қисқа туташувдан пайдо бўлган ёнғин” дан ярми ёнганини айтган.

“Бу воқеа содир бўлган вақтда симлар куйиб кетган. Бу махсус ёндирилган бўлиши эмас”, — деди Бишкек милициясининг матбуот котиби.

“Кайран элим, кайда баратабыз?” чақириғи ёзилган, миллий қирғиз либосларини кийган ва паранжи ёпинган аёлларнинг расмлари туширилган баннер Бишкекда 13 июлда пайдо бўлган. Шаҳар ҳукуматининг маълумотига кўра, баннерни “Қирғизистон патриотлари” фонди илдирган.

Эртаси куни билбордлар дин вакиллари томонидан танқид қилиниб,  — муфтият баннерларнинг мазмуни  “фитнали” эканлигини айтиб, теолог Кадир Маликов милицияни буни диний  аразлашувларни юзага келтирувчи масала қатори текширишга чақирган.

Бироқ кейинчалик президент Алмазбек Атамбаев бу билбордларни қўллашини айтиб, шу каби баннерларни бутун Қирғизистон ҳудудига илиш учун маблағ ажратишга топширма берган.

Президент мурожаатидан кейин миллий қирғиз либосларини кийган ва паранжи ёпинган аёлларнинг расми туширилган билбордлар Қирғизистоннинг барча вилоятларига илинган. Шунга қарамай, баннерларни ҳамма жойда бир хил қабул қилишмаган. Сулюктада маҳаллий аҳоли билбордни ёқиб юборишга ҳаракат қилишган.

Муаллиф: Айзирек Алмазбекова