Москвадаги қирғизистонликларнинг никоҳ тўйидаги отишмада 5 киши жароҳатланди. Отишма ёш келин-куёвнинг яқинлари “автомашинадан ўрин талашиши” сабаб юзага келган.
Қирғизистонликларнинг никоҳ тўйидаги муштлашув ва отишма 7 август тонгида бўлганлигини “Московский комсомолец” газетаси чоп этади.
Ундаги маълумотга кўра, никоҳ тўйи Москванинг “Борисовские пруды” кўчасида жойлашган кафеларнинг бирида бўлган.
Тўй давомида йигитнинг яқинлари қизнинг қариндошлари билан «автомашинадан жой талашишдан” келиб чиққан келишмовчилик ўз навбатида отишмага сабаб бўлган.
Россиядаги Қирғизистоннинг элчилигининг вакили Kloop.kgга билдиришича, келишмовчиликдан 5 киши жабрланган. Уларнинг 4 нафари касалхонага боришдан бош тортишган.
“Уларнинг барчаси Москва шаҳридаги Соғлиқни сақлаш департаменти қошидаги №12 — клиник касалхонасига етказилган”, — деб билдирилди элчиликдан.
Воқеа билан боғлиқ “безорилик” моддаси бўйича жиноий иш очилди.
Газетада ёзилган маълумотга кўра, қиз ва йигит қирғизистонлик меҳнат мухожирлари— 23 ёшдаги Аяна ва 32 ёшдаги Полан.
“Воқеа сўз талашишдан бошланди. Кейин эса мушт, пичоқ ва таёқлардан фойдаланишди. Йигитнинг яқинлари кўп бўлгани учун қизнинг яқинлари бошқаларни ёрдамга чақиришди. Улар кўк “пятерка”лар билан келиб ғолиб бўлганларни ота бошлашди», — деб билдиради «Московский комсомолец».
Муаллиф: Айзирек Алмазбекова