Туркия: Эрдўғонни қўлловчи митингдаги портлашдан икки киши жароҳатланди

777

Анталия шаҳрининг Республика майдонида ҳукумат қўллови учун зтган митинг вақтида портлаш юз берди. ОАВлар икки кишининг жароҳатланганини билдиришмоқда.

CNN Turk телеканали Анталия шаҳрининг курорт ҳудудидаги портлаш 3 август куни тунда,президент Режаб Тойиб Эрдўғонни қўллаш митинги ўтаётган вақтда бўлганини билдирмоқда.

Маҳаллий полициянинг маълумотига кўра, майдонда қўлбола портлаш моддаси портлаб, унинг сачраган майда қисмларидан икки киши жароҳатланди.

Телеканалнинг маълумоти бўйича, улар енгил жароҳатланиб, касалхонага етказилган.

Портлашдан кейин йиғилганлар орасида тартибсизликлар бошланганига қарамай, Эрдўғонни қўллаган митинг ундан кейин ҳам давом этди, деб ёзди Анталиянинг маҳаллий ахборот агентлиги.

Маҳаллий ҳукуматнинг расмий маълумотида полиция тергов ишларини бошлаганлиги, ҳукумат эса халқни ваҳимага тушмасликка чақиргани ёзилган.

Бу ҳафтада Туркиянинг турли шаҳарларида ўлка ҳукуматини қўллаган ҳамда 16 июлга ўтар кечаси Туркияда харбий тўнтариш қилиш харакатини кўрганларга қарши акциялар ўтмоқда. Якуний акция 7 августда Истанбулда бўлади, унга президент Эрдўғоннинг ўзи иштирок этади.

Туркияда сўнги портлаш юннинг охирида, Истанбулдаги ҳаво майдонида бўлган. Унда халқаро терминалнинг кириш қисмидаги отишмалар ва портлашлар 42 кишининг умрига зомин бўлиб, 200дан ортиғи жароҳат олган.

Истанбулнинг одамлар кўп юрувчи қисмлари бир неча бор ҳужумларга учраган — июннинг бошида Истанбул ғарбида жойлашган Боязид кварталидаги автобус бекати ёнида 11 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлаш юз берган, 2016 йилнинг майида эса қўлбола бомба шаҳарнинг осиё қисмидаги кўприк олдида портлаган.

Муаллиф: Уулжан Саякбаева