Қирғизистон номидан Риодаги олимпиада ўйинларида кимлар қатнашади?

1027

Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларининг очилишига бир кун қолди. Спортчилар охирги машғулотларини ўтказишаётган вақтда Kloop.kgнинг таҳририяти сизларни океан ортида Қирғизистон ғурурини ҳимоя қилувчи спортчилар билан таништиришга қарор қилди.

Олимпиада ўйинларига қатнашиш— барча спортчиларнинг орузуси бўлса керак. Бироқ Риодан уларнинг кучлиларининг кучлиларигина медаль билан қайтишади. Олимпиадага қатнашиш йўлланмасига 19 қирғизистонлик спортчи эга бўлган.

Арсен Эралиев — грек-рим кураши, 59 кг

Арсен — халқаро даражадаги спорт устаси. У Қирғизистоннинг ёшлар термаси қаторида 01икки марта (2006-2007-й) Осиё чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, у 2008 йилдаги жаҳон биринчилигида кумуш медалга эга бўлган.  2011 йили Лондондаги Олимпиада ўйинларига қатнашиб, умумий натижа бўйича 11-ўринни олган. Сўнгра спортчи икки марта (2013, 2015) Осиё биринчилигида бронза медалининг соҳиби бўлган.

Мурат Рамонов — грек-рим кураши, 130 кг

Мурат Рамонов халқаро даражадаги спорт устаси.  У уч карра ёшлар орасидаги Осиё02 биринчилигида бош ўринларга эга бўлган. Ундан сўнг спортчи икки карра бронза медалини қўлга киритиб, бу йил Бангкокда ўтган чемпионатда кумуш медалига эга бўлган. Риога йўлланмани Мурат остонада ўтган олимпиаданинг квалификация мусобақаларида кумуш медални қўлга киритиш орқали ютиб олган.

Руслан Царев — грек-рим кураши, 66 кг

19 ёшлилар орасида олтин медални қўлга киритиш билан Рслан Қирғизистондаги энг 03ёш Осиё чемпиони бўлиб қолган. У халқаро даражадаги спорт устаси, Осиёнинг 2014 йилдаги чемпиони.  Руслан Риога йўлланмани Истанбулдаги лицензия олиш мусобақсида кумуш медалга эришиш билан ютиб олган.

04Жанарбек Кенжеев — грек-рим кураши, 85 кг

Жанарбек Кенжеев — Қирғизистонда меҳнат кўрсатган спорт устаси. У Осиё ўйинларида уч карра (2006, 2010, 2014) бронза медалига эга бўлиб, икки марта (2014, 2016) Осиё чемпионии номини қўлга киритган. .

05 Магомед Мусаев — эркин кураш, 98 кг

Магомед — халқаро даражадаги спорт устаси. 2012 йили эркин кураш бўйича Осиёнинг чемпиони бўлган. Уч марта (2014, 2015, 2016) Осиё биринчилигида ҳамда Осиё ўйинларида (2014) кумуш мукофот соҳиби бўлган. Риога йўлланмани Остонадаги мусобақада енгиб олган.

Айаал Лазарев — эркин кураш, 125 кг06

Халқаро даражадаги спорт устаси. Айаал — Осиёнинг 2015 йилдаги чемпиони ҳамда айни мусобақада уч марта бронза медалини ютиб олган (2010, 2013, 2016). Риога йўлланмани у Улан-Батордаги лицензия учун мусобақадаги ғалабаси билан қўлга киритган.

Айсулуу Тинибекова — аёллар кураши, 58 кг07

Айсулуу — халқаро даражадаги спорт устаси. Осиё чемпионатида икки карра (2014, 2015) кумуш медалга эришган.  У 2016 йили Осиё чемпиони бўлди. Тинибеков Рио йўлланмасини Остонада ўтган лицензия учун мусобақадаги муваффақияти ортидан олди.

Ю08рий Краковецкий — дзюдо, +100 кг

Юрий халқаро даражадаги спорт устаси, икки марта (2015 йили — күмүш, 2016 йили —бронза) Осиёнинг кучли уч полвони қаторига кирган.


Отар Бестаев — дзюдо, 60 кг

Ота09р — халқаро даражадаги спорт устаси, 2015 йили Осиё биринчилигида бронза медални ўлга киритган. Шунингдек у жорий йилнинг июнида Будапештда ўтган дзюдо бўйича венгер гран-присидан кумуш медаль билан қайтган.

Иззат Артиков — оғир атлетика, 68 кг

DOHA, QATAR - DECEMBER 05:  Ruslan Kapaev of Kyrgyzstan shows his disappointment at an unsuccessful lift while competing in the Men's 94kg Weightlifting Group A Final during the 15th Asian Games Doha 2006 at the Al-Dana Banquet Hall  on December 5, 2006 in Doha, Qatar.  (Photo by Richard Heathcote/Getty Images for DAGOC)

Халқаро даражадаги спорт устаси. Иззат — Осиёнинг 2016 йилги чемпиони. Ундан бир йил аввал спортчи Таиланддаги чемпионатда бронза медалига эришган.

Жанил Окоева — оғир атлетика, 48 кг

Жанил Окоева халқаро даражадаги спорт устаси.  У кўп бора 0республика чемпиони бўлган.  2011 йили спортчи Осиё кубогида кумуш медални қўлга киритиб, 2014 йили Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида ўтган Осиё ўйинларида олдинги ўнлик қаторига кирган.

1112Эркин Адилбек уулу — бокс, 81 кг

Қирғизистон Республикасининг спорт устаси, давлатнинг кўп марталик чемпиони. У Хитойда ўтган квалификация учун мусобақада бронза медалини ютиб, риога йўлланма олган.

Эркин — 2016 йилги Олимпиада ўйинларининг лицензиясини олишга эришган ягона боксчи.

Юлия Андреева — енгил атлетика, марафон888

Юлия — халқаро даражадаги спорт устаси, Қирғизистон ва Қозоғистоннинг чемпиони.2013 йилги Осиё чемпионатида бронза медалга эга бўлган. Рио енгил атлетчининг карьерасидаги учинчи Олимп ўйинлари бўлади.

999Мария Коробицкая — енгил атлетика, марафон

Халқаро даражадаги спорт устаси. Мария — Қирғизистон чемпиони ҳамда 5000, шунингдек 10 000 метр масофа бўйича халқаро мусобақларда олдинги ўринларни олган. Осиёнинг 2013 йилги чемпионатида кучли бешлик қаторига кирган.

777Дарья Маслова — енгил атлетика, 10 000 м

Дарья Маслова — халқаро даражадаги спорт устаси, 1500, 5000 ҳамда 10 000 метрлик масофа бўйича Қирғизистон Республикасининг чемпиони. Осиё чемпионати билан Бутун жаҳон универсиаданинг (2015) бронза медали соҳиби.

  444Илья Тяпкин — енгил атлетика, марафон

Илья — Қирғиз Республикасининг спорт устаси. Ўлканинг кўп маротабалик чемпиони, халқаро мусобақаларда ғалабага эришган. 2015 йили спортчи Осиё биринчилигида кучли бешликдан жой олган.

Виктория Полюдина — енгил атлетика, марафон0101

Халқаро даражадаги спорт устаси. 2010 йили ўтган Осиё чемпионатининг (ёпиқ бинода) ғолиби, шунингдек 2014 йилги мусобақада бронза медалига эришган.

Дарья Таланова — сувда сузиш, 100 м брасс0202

Дарья Таланова халқаро жаражадаги спорт устаси, 2015 йилдаги Осиё чемпионатида кумуш мукофот соҳиби бўлган.

 123Денис Петрашов — сувда сузиш, 200 м брасс

Халқаро даражадаги спорт устаси. 2015 йили ўтган Осиё чемпионатида кучли бешлик қаторига кирган. Денис — Қирғизистон олимпиада термасининг энг ёш вакили. У 16 ёшда.

Муаллиф: Каминат Имирханова