Машинасидаги қутичанинг портлашидан кейин Бош прокуратуранинг хизмат текширувлари бўлимининг катта прокурори Эркин Курманалиев реанимацияга тушди. Прокурор жароҳат олиб, қўлидан ажради. Шифокорлар унинг аҳволини “оғир” деб баҳолашмоқда.
Қисқача:
— Портлаш 29 июлда Орто-Сай қишлоғида бўлди — прокурор Эркин Курманалиев машинасининг устига қўйилган қутича портлаб кетган;
— Портлаш оқибатида прокурор қўл панжаларидан айрилди, шунингдек унинг чап кўзи қаттиқ жароҳатланган. Шифокорлар унинг танасидан портлашдан кейинги майда бўлакларни топишди ҳамда аҳволини “оғир” деб баҳолашмоқда;
— Курманалиев Бош прокуратуранинг Хизмат текширувлари бўлимида катта прокурор бўлган. Прокурорнинг қариндошлари ҳужумни унинг хамкасблари уюштирган бўлиши мумкинлигини инкор қилишмайди.
Батафсил:
Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича, портлаш 29 июл куни эрта билан Орто-Сай қишлоғидаги кўп қаватли уйнинг машина тўхтовчи жойида бўлган — прокуратура ходими Эркин Курманалиевни машинасининг устидаги портловчи модда ўрнатилган қутича портлаган. Унинг оқибатида Курманалиев жароҳатланиб, қўлидан ажради.
Бош прокуратуранинг расмий сайтида Эркин Курманалиевнинг хизмат текширувлари бўлимининг катта прокурори эканлиги ёзилган. У прокуратура органларидаги хизмат тартибининг бузилишларини, коррупция ишларини ҳамда бошқа қонун бузарликларни аниқлаш билан шуғулланган.
Ҳозирда у Бишкекдаги Травматология ва ортопедия илмий тадқиқот марказининг реанимация бўлимида. Курманалиевни хирург ҳамда собиқ соғлиқни сақлаш минстри Сабирбек Жумабеков операция қилди.
У Kloop.kgга жароҳат олган прокурорнинг панжалари ампутация қилинганини ҳамда чап кўзи операция қилинганини айтди. Шифокорлар шунингдек прокурорнинг кўкрагидан портлашдан кейин қолган майда синиқларни топишган.
Курманалиевнинг дўсти эканини билдирган “Твиттер”нинг Ислан Турганбаев номли фойдаланувчиси жароҳатланган прокурор идора ичидаги бир қанча жанжалли ишларни, жумладан 100 минг доллар миқдорида пора талаб қилганлиги учун оғир режимдаги қамоқда жазо муддатини ўтаётган Бош прокуратура тергов бошқармасининг собиқ етакчиси Киличбек Арпачиевнинг ишини ҳам текшириб юрганини ёзди.
Самое громкие его расс-ния-это Арпачиева хлопнул со взяткой!Снял сдолжности зампрокурора Иссыкульобл.Прокурора антикорр управ снял за взятку
— Islan (@Turganbaev) 29 июля 2016 г.
Ҳозирча Бош прокуратуранинг вакиллари бу маълумотни тасдиқлашмади.
Курманалиевнинг қариндоши ҳам ҳужум унинг касбдошлари томонидан уюштирилган бўлиши мумкинлигини инкор қилмайди. Бу ҳақда у Kloop.kgнинг мухбирига берган интервьюсида билдирди.
“Буни унинг ишхонасидагилардан кимдир қилган бўлиши мумкинлиги шубҳадан ҳоли эмас. Оддий кунлардан бири эди, у ишга кетишга тайёрланаётган эди, оиласи билан уйда эди. Машинасининг устида оёқ кийим солинувчи қутича турган. У уни оламан деганда портлаб кетди.Тез ёрдам хизмати тезда етиб келмади. Уни касалхонага ота-онаси ўзлари олиб йўлга чиққанда, тез ёрдам уларни йўлдан олиб кетган” , — деди у.
Воқеадан сўнг портлаш бўлган ерга Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг ходимлари ва сапёрлар боришиб, портлаш сабабларини аниқлаш учун тергов ишларини бошлашган. Ҳозирча Бош прокуратуранинг матбуот хизмати бу бўйича ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.
Портлаш “Ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари ҳамда харбий ходимининг жонига қасд қилиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғалишига сабаб бўлди.
Муаллиф: Анастасия Шевцова
Сурат: Заноза