Президент Алмазбек Атамбаев Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети билан Ички шлар минстрлигининг раҳбарларига прокурор Эркин Курманалиевга ҳужум уюштирган жиноятчиларни топишни топширди. Коррупцияни текширган Курманалиев ўз машинасининг портлашидан кейин қўлидан ажраб, ҳозирда реанимацияда ётибди.
Прокурор Эркин Курманалиев жароҳатланиб, қўлидан араган 29 июль куни Орто-Сай қишлоғида бўлган автомобил портлашидан кейин президент Алмазбек Атамбаев ҳуқуқ тартибот органларини ишни синчиклаб текширишга чақирди.
У Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) раиси Абдил Сегизбаев билан Ички ишлар минстрлигининг (ИИМ) раҳбари Кашкар Жунушалиевга ҳужум уюштирган жиноятчиларни топишни буюрди.
Давлат раҳбари шунингдек Мудофа кенгашининг котиби Темир Жумакадиров билан бош прокурор Индира Жолдубаевага ишни махсус назоратга олиш масъулиятини юклади.
Орто-Сай қишлоғидаги кўп қаватли уйнинг автомобил тўхташ жойидаги портлаш 29 июль куни эрта билан юз берган — прокуратура ходими Эркин Курманалиевнинг машинаси устидаги портловчи модда ўрнатилган қутича портлаган.
Прокурорнинг яқинлари Курманалиев Бош прокуратурадаги хизмат текширувлари билан шуғуллангани боис, ҳужум унинг ҳамкасблари томонидан уюштирилган бўлиши эҳтимолини рад қилишмайди.
Портлашдан прокурорнинг қўл панжалари узилиб, чап кўзи лат еган. Ҳозирда Курманалиев Бишкекдаги Травматология ва ортопедия тадқиқот марказида.
Курманалиевни операция қилган хирург ҳамда аввалги соғлиқни сақлаш вазири Сабирбек Жумабеков унинг аҳволини оғир деб баҳолаб, прокурорнинг кўкрак қафасидан бошқа буюмларнинг кўплаган синиқлари топилганини айтди.
Портлаш “Ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари ҳамда харбий ходимининг жонига қасд қилиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғалишига сабаб бўлди.
Муаллиф: Сезим Каныбекова