Мадумаров ва Кулов сайловда партияларнинг бюджетларини 13 ҳиссага озайтиришни таклиф қилишмоқда

750

Парламентга ўтмай қолган партияларнинг раислари сиёсий уюшмаларнинг бюджетларини қисқартиришни, телевидение орқали сиёсатчиларнинг ёлғиз чиқиб сўзлашига ҳамда сайлов ташвиқоти вақтида билбордлардан фойдаланишни таъқиқлашни таклиф қилишди.

Уч сиёсий партиянинг лидерлари  — “Бутун Киргизстан”нинг етакчиси Адахан Мадумаров, “Ар-Намис”нинг етакчиси Феликс Кулов ҳамда “Аалам”нинг раиси Арстанбек Малиев — президентни ва жана Жогорку Кенешни сайлаш тўғрисидаги қонунни ўзгартиришни таклиф қилишди.

Уларнинг фикрича, ҳозирги сайлоқ қоунунлари “очиқ, демократик ҳамда адолатли” сайловларни таъминламайди.  Kloop.kg таҳририяти сайловлар тўғрисидаги қонунни ўзгартириш бўйича сиёсатчиларнинг асосий талабларини белгилади.

Тарғибот ишларига, билбордлар ҳамда концертларни таъқиқлаш

Сиёсатчилар номзодларнинг теле ва радиодан ёлғиз чиқиб сўзлашига, сайловчилар билан учрашувларни ўтказишга ҳамда билбордлардан фойдаланишни таъқиқлашни таклиф қилишди.

“Ҳар бир партия халқ билан ўз –ўзича учрашувларни ўтказмайди. Ўйлаб кўринг, 20 партия, улар ҳар икки соат сайин келиб, чой-пой, овқат-поқат, концерт-понцерт, дисотекаларни уюштириб турса қанча вақт кетади? Энг асосий ҳолат — билбордлар таъқиқланади, очиқроқ айтганда, масхарабозлик тўхтайди” , — деди Мадумаров.

 Унинг фикирича, сайлов олдидаги тарғиботнинг асосий қуроли сиёсатчилар халқни ўз дастури билан таништирувчи теледебатлар билан баҳсларгина бўлиши керак.

Сиёсатчи бу сайловчиларга номзодларни яхшироқ тушиниб, “таъсирли образи” учун эмас, балки сиёсатчининг ўзи учун овоз беришига имконият яратадаи деб ҳисоблайди.

Партияларнинг бюджетларини қисқартириш

Сиёсатчилар партияларнинг сайловдаги бюджетини 500 миллиондан 36 миллион сомгача қисқартиришни таклиф қилишмоқда. Уларнинг фикрларига кўра, агар билбиордлар орқали тарғибот ишларини олиб бориш таъқиқиланса, ўшанда маблағни кўп сарфлашга эҳтиёж қолмайди.

shailoo2015_bilbord_kyrgyzstan

Партия бошчиларининг таъкидлашларича, фондни қисқартириш барча сиёсий партияларни сайлов олдидаги номзодлар рўйхатига “саводсиз ҳамёнлар”ни эмас, балки компетентли профессионалларни жалб қилишга ундайди.

Номзодларнинг ҳудудий рўйхатарини тузиш

Коалиция вакиллари сайловчилар партиялар  рўйхатларидаги ўз ҳудудидан чиққан номзодларга овоз бериши керак деб ҳисоблайди. Бунинг учун улар тўққиз ҳудудий округ тузишни таклиф қилишмоқда. Партиялар мазкур округларнинг ҳар бири учун маҳаллий номзодларнинг рўйхатини тузишади.

Сиёсатчиларга кўра, бу партия рўйхатидаги номзодлар сонини камайтиради, сайловчиларга эса сиёсатчиларнинг анкета маълумотлари билан батафсил танишиш имконига эга бўлади. Улар мисол қатори, сайловчиларга рўйхатларидаги  120дан номзод бўлган 14 партиянинг бирини танлаб олиш таклиф қилинган 2015 йилнинг октябридаги парламент сайловини келтиришди.

Жами бўлиб сиёсий партиялар ўз рўйхатларига икки мингдан ортиқ номзодларни киргизишган. Бундай шароитда сайловчига танлов қилиш жуда қийин бўлади”, — деб ёзилган сиёсатчиларнинг билдирувномасида.

shailoo2015_izbirateli

Улар бўлиштиришнинг бундай усули сайловчиларга партия учунгина эмас, балки маълум бир номзодлар учун овоз бериш имконини яратади деб ҳисоблашади.

Қирғизистонда кейинги парламент сайлови 2015 йилнинг октябрида сайланган ҳозирги депутатларнинг ваколат ҳуқуқларининг муддати якунланган 2020 йили бўлиши керак. Жогорку Кенешнинг депутатларини сайлаш беш йилда бир ўтиб туради. Парламентга ўтиш учун партиялар 7 фоизлик тўсиқдан ўтиб, давлатнинг ҳар бир вилоятидаги сайловчиларнинг 0,7 фоиздан кам бўлмаган овозини олиши керак бўлади.

Муаллиф: Алтинай Обосканова
Видео: Азамат Каработоев
Сурат: Азаттык, Спутник