Бишкек: Ҳукумат қаттиқ азон айтиш таъқиқини бузганларни қандай жазолашни билмайди

921

19 июлда Санэпидназорат департаменти кечаси азон айтишда масжидарда овоз кучайтиргичлардан фойдаланишни таъқиқлаган. Бироқ Kloop.kgга маълум бўлишича, ҳозирча мазкур таъқиқни бузганлар қандай турда жазоланиши номаълум.

Санэпидназоарт департаментининг вакили Данияр Сатаров Kloop.kgга тунги ва тонги азон айтишда барча масжидлар овоз кучайтиргачлардан воз кечмаганини билдирди.

Икки кун аввал санэпидназорат департаменти шаҳарликларнинг шикоятлари сабабли кечки соат 11дан тонгги олтигача азон айтишда масжидларнинг овоз кучайтиргичлардан фойдаланишини таъқиқлаган —бишкектиклар азон овози ухлашга ва болаларни ухлатишга халал бераётганини айтишган.

Сатаровнинг айтишича, ҳозирча таъқиқни бузганларга ҳамда Санэпидназоратнинг ёзма буйруғини бажармаганларга нисбатан ҳеч қандай жазо чораси йўқ. Бироқ мазкур таъқиқни бузганларга чора кўрилишини таъкидлади.

“Биз бир ҳафта Бишкек аҳолисидан келиб тушган шикоятлар бўйича мониторинг ўтказамиз. Хатто бизга қўнғироқ қилиб мурожаат қилганларнинг ҳам манзилларини ёзиб олаяпмиз, бунақалар кўп. Масжидларнинг барчаси ҳам овоз кучайтиргачлардан фойдаланишда давом этавермайдида.  Кейинчалик буйруқни бажармаганларга чоралар кўрилади. Қандай жазо белгиланиши ёки қанча миқдорда жарима пули солинишини йиғилишда етакчилик хал қилади”, — деди у.

Юрист Динара Муканбаева Kloop.kgга берган интервьюсида  Санэпидназорат департаменти таъқиқни бузганларни жазолай олмаслигини, чунки бундай ваколат ҳуқуқига эга эмаслигини билдирди. Унинг айтишича, ёзма буйруқнинг бажарилишини прокуратура кузатади, агарда бундай ҳол рўйхатга олинса жазо ҳукмини суд чиқаради.

“Прецедент” ҳамкорлик гуруҳининг юристи Эдил Эралиев аксинча, Санэпидназорат департаменти таъқиқни бузганларни жазолай олади деб ҳисоблайди.

“Маъмурий жавобгарлик ҳақидаги кодексда, аниқроғиунинг 514-ббандига кўра, Санэпидназоарт департаментининг директори маъмурий жазо белгилаш ҳуқуқига эга. Агар масжидлар азон овозини пасайтирмаса (ёзма буйруқни бузса), у ҳолда санэпидназорат жарима солиш ҳақидаги қарор чиқаришга тўла ҳақли. […] Агар ёзма буйруқни улар чиқарса ва у бажарилмаётган бўлса, унда жазо чораси кўрилади” , — деди Эралиев.

Муаллиф: Александра Титова