Мусиқачи Энтони Станко билан The Crucial Elements гуруҳи бишкекликлар учун жаз мусиқасини ижро қилиб бериш мақсадида Қирғизистонга иккинчи маротаба келишди.
Жазменларнинг айтишича, бу уларнинг Қирғизистондаги иккинчи намойишлари — улар илк бор Бишкекда апрелда ўтган баҳорги жаз фестивалида қатнашишган.
“[4 июлда АҚШнинг элчилигидаги] Мустақиллик куни нишонлангандан кейин биз Иссиқкўлга — Чолпоната ҳамда Караколга бордик, бир оз саёҳат қилиб, гўзал манзараларни, зилол дарёларни кўрдик, энди қайта Бишкекка келдик” , — деб билдиришди мусиқачилар.
Энтони Станко — америкалик карнайчи (трубач) ҳамда бастакор. У The Crucial Elements жаз ансамблини бошқаради — гуруҳда Станкодан ташқари яна тўрт мусиқачи: Маркус Эллиот (саксофон), Пол Братчер (пианино), Сэм Копперман (бас) ва Жодан Отто (добулбас) бор.
Суратлар муаллифи: Даниил Ляпичев
Матн: Эмиль Джуманов