Милиция: Бассейнга тушиб кетган бола “қутқарувчиларнинг масъулиятсизлиги сабабли” комада ётибди

892

Учинчи шаҳар касалхонасининг шифокорлари боланинг аҳволини оғир деб баҳолашмоқда. Биринчи май район ИИБнинг маълумоти бўйича, воқеага сувга қулаб тушган болани ўз вақтида пайқамаган ҳамда унга тегишли биринчи ёрдам кўрсатмаган қутқарувчиларнинг масъулиятсизлиги сабаб бўлган.

Саккиз ёшли бола “Тартуга” сайл марказидаги бассейнга 10 июль куни кундузи, отаси ундан узоқлашган вақтда қулаб тушган.

“Бола аввалига бассейннинг болалар чўмилувчи ҳудудида бўлган. Отаси ижарага олган енгликларини топширгани кетган вақтда катталар чўмилувчи ерга бориб, сувга тушиб кетибди. У ер анчайин чуқур эди”,  — деб билдирган воқеага шоҳид бўлган Бактигул Медербекова Sputnik агентлигига.

Унинг айтишича, болани марказда дам олиб юрган қизларнинг бири кўриб қолиб, уни қирғоққа олиб чиққан. У воқеа вақтида у ерда қутқарувчилар бўлмаганини билдирган.

Соғлиқни сақлаш минстрлигининг матбуот хизматидан Kloop.kgга отаси ўғлини тез ёрдам машинасини кутмай ўзи мустақил етказганини билдиришди.

Биринчи май район ИИБнинг номини эълон қилинмаслиги илтимос қилган ходими воқеага дам олиш маркази қутқарувчиларининг масъулиятсизлиги ҳамда маҳоратсизлиги сабаб бўлганин билдирди. Унинг айтишича, қутқарувчилар дам олувчиларга назар ташлаб туриши керак эди ва эҳтиёж туғилган ҳолатларда илк тиббий ёрдамни кўрсатишни билишлари шарт эди.

“Тартуга” дам олиш марказининг вакиллари маъмурнинг иш ўрнида йўқ эканлигини билдиришиб, воқеа бўийча бирор бир изоҳ беришни исташмади.