Дизайнер Жумагул Сариева кўчманчиларнинг миллий ташқи кийимини — чопонни — гардеробнинг замонавий буюмига айлантирди. Оғир ва иссиқ палтони у уникал орнаментли замонавий ёрқин плашга айлантирди.
2016 йил майидан дизайнер Жумагул Сариева Американинг Сан-Франциско ва Франциянинг Страсбург шаҳарларида кўргазма ўтказиб, жаҳонни чопоннинг янги кўриниши билан таништирди— қирғизларнинг анъанавий иссиқ устки кийимини — пахталик пальтога айлантирди.
Унинг муаллифлигидаги чопонлар асрлар бўйича синаб келинган эффектли ва ёрқин кўриниш ҳамда замонавий кийим усуллари билан мужассамлаштирилган.
“Агарда бизнинг чопонимиз биз билан замонавий дунёда бўлишини истасак биз уни замонавийлаштиришимиз керак. Менимча ўз ғояларингда стандартдан олисга кетишдан қўрқиш керак эмас. Бу усул ва албатта у вақт ўтиши билан ўзгаради”, ‒ дейди дизайнер.
Сариеванинг замонавий чопонлари енгиллаштирилган кўринишда таклиф қилинади — дунё модасининг энг сўнгги трендлари бўйича қайтадан тикилади. Бу энди формасиз қоп эмас, этнографик асослар ва сўнги мода фасонларини бирлаштирувчи моделлардир. Чопонларнинг кўпи дизайнер кўйнаги ёки камзулга ўхшаб тикилади.
Сўнгги коллекцияларнинг ранг гаммаси трендли майин-пуштидан бошланиб бирюза билан тугайди, бироқ дизайнер бу билан тўхтаб қолмаган.
Ўзининг бошқа коллекцияларида у ёрқин ва тўқ рангларда эксперимент ўтказади. Муаллифнинг сўнгги коллекцияси Европа ва Осиёда совринларни эгаллади. Эркаклар моделлари Франциянинг Страсбургида мода хафталигида намойиш этилди. Кўргазмада иштирок этганидан сўнг Сариева муаллифлигидаги чопонларни Страсбург модалар ҳафталиги каталогига киритишди.
Дизайнер мато билан ҳар сафар ҳар бир алоҳида вариант учун уникал орнамент ўйлаб топади. Бир модел устида ишлаш тахминан икки ой вақт олади.
“Биз ҳар бир мижоз учун алоҳида орнамент қилишга ҳаракат қиламиз. Бу жуда мехнатталаб иш […]. Мен инсон характерини анализ қиламан негаки менда кейин эскизлар пайдо бўлади”, ‒дейди Сариева.
Тикишнинг янги технологиялар сабабли чопон барча мавсумга мос устки кийимга айланди. Уни мижоз истаги ва аксессуарлар бўйича ҳар қандай оёқ кийимга мос қилиш мумкин. Чопонларнинг формаси ва фактурасини ҳам хоҳишга қараб танлаш мумкин.
Чопонларнинг нархи бюртманинг қийинлигига қараб олти мингдан бошланади.
Эндиликда бу қаттиқ қишда иситиш учун кийилувчи оғир пальто эмас, енгил ва динамик барча мавсумларга мос плашдир. Ҳаво ранг, яшил, тилла ранг ва майин пушти чопонлар узун ҳамда турли орнаментлар билан қисқа тикилмоқда.
Авваллари чопонлар аёллар ва эркаклар учун кийим устидан кийилган. Кийимнинг бу тури Марказий Осиё ва Афғонистон халқлари орасида машхур бўлган. Анъанавий чопонларни пахта ёки туя жунидан пахта қўшиб тикилган, усти эса барқут ёки бошқа мато билан тикилган.
Видео: Тилек Бейшенали ўғли, Азат Рузиев