1 июл куни ёққан кучли ёмғир Боом қапчиғайида ботқоқ аралаш сув оқимини пайдо қилиб, оқим Бишкек — Норин — Торугарт авто йўлининг бир қисмини тўсиб қолди. ФҲВ у ерга мутахассислар билан тозалаш техникаларини жўнатди.
Боом қапчиғайидаги ботқоқ аралаш сув оқими Бишкек — Норин — Торугарт автойўлининг бир қисмини тўсиб қолди, шу сабабдан автомобил ҳайдовчилари иккинчи қисмдаги йўл билангина юришга мажбур бўлишмоқда.
Қапчиғайда турган маршрут такси ҳайдовчиси Алмазбек Асигалиев Kloop.kgга ботқоқли сув оқими таҳминан соат 13 ларда тушканини билдирди. Унинг айтишича, уч соатнинг ичида унинг баландлиги 30-40 сантиметрга етган.
“Йўл ночор аҳволда. Автомобил тиқини юзага келди, унинг оқибатида ҳайдовчилар қарама-қарши ҳудудга чиқиб ҳайдашмоқда. Сув ғилдиракларга етиб қолди. Мен Боом қапчиғайидан ўтаётганда ФҲВнинг ходимларини кўрмадим, ҳозир бориб қолишгандир”, — деди у.
Фавқулотда ҳолатлар вазирлигининг матбуот хизматидан воқеа жойига 20 мутахассис жўнатилганини ҳамда ҳозирда йўлни тозаловчи олтита техника ўша ерда ишлаётганини билдиришди.
Муаллифлар: Алмаз Эшбаев, Сайёдбек Нусратуллаев