Турк ҳукумати ҳудкушлардан бирининг қирғизистонлик эканини айтмоқда, ТИМ эса буни тасдиқламади

740

Ассошиэйтед Пресс ва Рейтер халқаро ахборот агентликларининг турк ҳукуматига таянган ҳолда маълум қилишларича, 28 июн куни Истанбулнинг “Отатурк” аэропортида ўзини ўлдирган уч ҳудкуш — Қирғизистон, Ўзбекистон ва россиялик бўлган. Қирғизистон ТИМи  ҳозирча бу баёнотни тасдиқламади.

Халқаро ва турк нашри журналистлари 30 июнь куни ҳуқуқ тартибот органларига таянган ҳолда Истанбул аэропортида ўзини портлатиб юборган ҳудкушлардан бири қирғизистонлик, қолган иккиси— Ўзбекистон ва Россиядан эканини маълум қилди.

“Ҳужумни уюштирган террорчилардан бири Россия фуқаролиги бўлган доғистонлик, қолган иккиси — ўзбек ва қирғиз экани маълум бўлди. Фотих туманида ижарага олган уйида қолдирган паспорти бўйича доғистонлик мамлакатга бир ой аввал келгани аниқланди”, — деб ёзади Haberler нашри.

Қирғизистон ташқи ишлар министрлиги матбуот-хизматининг Kloop.kgга маълум қилишича, ҳудкуш-қирғизистонлик тўғрисидаги маълумот  тасдиқланмаган.

“Бош консуллик вакиллари Истанбулнинг террорчиликка қарши кураш бўйича бошқармаси вакиллари билан учрашди […] Ҳозирда турк ОАВларида полиция разведка бошқармасига таянган ҳолда барча уч ҳудкушнинг Чеченистон фуқароси бўлгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлди. Бу маълумотга аниқлик киритиляпти”, — дейди ТИМ матбуот-хизмати ходимаси.

“Отатурк” аэропортидаги терор ҳужуми

Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортига ҳужум 28 июн куни кечаси бўлган.  Халқаро рейслар терминаллари олдида бўлган отишма ва уч портлаш натижасида 42 одам вафот этди ва 239 одам жабрланди.

ТИМ маълумотига кўра, вафот этганлар орасида Қирғизистон фуқаролар йўқ, бироқ бир қирғизистонлик қўлидан яраланиб ҳозирда касалхонадан тушган. Hurriyet турк агентлигининг маълум қилишича вафот этганларнинг кўпчилиги— Туркия фуқаролари, уларнинг сони 20дан ортган.

Турк ҳукуматининг маълум қилишича, аэропортда Саудия Арабистонининг беш, Ироқнинг икки шунингдек Украина, Эрон, Тунис, Иордания, Хитой ва Ўзбекистоннинг фуқаролари вафот этган.

Муаллиф: Алмаз Эшбаев