Сайёхлик департаменти: Россияликларнинг келиши уларнинг туркияда дам олишини тақиқлаш бекор қилингач озаяди

972

Қирғизистон ҳукумати Россиядан сайёхлар келишининг 20 фоизга озайишини башорат қилаяпти. Бу Россия ҳукумати 29 июн куни Туркияга саёхат қилишга тақиқни бекор қилганидан сўнг бўлиши мумкин.

Маданият министрлиги қошидаги сайёхлик департаменти директори Азамат Джаманкуловнинг Kloop.kgга берган интервьюсида маълум қилишича, Россия ҳукумати ўз фуқаролари учун Туркияга саёхат қилиш тақиқини бекор қилганидан сўнг Россиядан келган сайёхлар сони 20 фоизга озайиши мумкин.

“Россияликлар турк соҳилларида дам олишга кўниб қолган. Сўнгги воқеалардан кейин  балки уларнинг сони 10-20 фоизга қисқариши мумкин. Лекин давлатлар ўртасидаги ишончли муносабатлар сабабли Россиядан сайёхлар келади”, — дейди Джаманкулов.

Департамент маълумотига кўра, Қирғизистонга келаётган хорижлик сайёхларнинг кўп қисми — бу Қозоғистон фуқароларидир. Уларнинг сони ҳар йили республикага келаётган сайёхларнинг 80 фоизини, Россияликлар эса 14 фоизини тузади.

Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг тикланишидан аввал қирғиз ҳукумати 2016 йилда Россиядан келувчи сайёхлар сони 30 фоизгача кўтарилишини кутишган.

Globus Tour сайёхлик агентлиги вакили Назгул Селбекованинг ишонишича, Россия фуқаролари Қирғизистондан кўра Туркияда дам олишни афзал билади.

“Туркияда дам олиш қулайроқ, негаки у ерда нархлар анча арзон ва яна чартер рейслари бор”, — деб тушунтиради у Kloop.kgга берган интервьюсида.

Karavan сайёхлик компанияси директори Евгения Викторова фикрича, сайёхлар оқимининг камайишига тақиқнинг олиниши эмас, Қирғизистонда сервиснинг жойи ва сифати таъсир қилади.

“Россияликлар Ўрта ер ва Қора денгизда дам олишади. Қора денгиз ўрнига уларнинг Иссиқкўлга келиши шубҳали, негаки бу ер узоқ, чипта қиммат, сервис даражаси яхши бўлишни талаб қилади”, — дейди у.

Россия президенти Владимир Путиннинг  турк етакчичи Режаб Эрдоған билан телефон орқали суҳбатдан сўнг 29 июн куни Туркияга сайёҳлик сафарларини таъқиқлашни бекор қилишга қарор қилди.  Президентлар ўртасидаги музокара 2015 йил ноябридаги бомба ташувчи самолёт воқеаси учун турк томони Россиядан кечирим сўраганидан сўнг  бўлиб ўтди.

Россиялик сайёхлар учун чекловлар 2015 йил ноябрида Россиянинг бомба ташувчи Су-24 самолёти Сурия ва Туркия  чегарасида турк харбийлари томонидан уриб туширилганидан сўнг киритилган.

Томонлар бир-бирини хаво майдони бўйича халқаро келишимни бузганликда айблаган ва шундан сўнг Россия ҳукумати Туркияга нисбатан санкцияларни киритган.

Муаллиф: Айсулуу Бердалиева