Суд №50 қамоқдан қочганларнинг уч нафарига умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини ўқиди

789

 

29 июнда Бишкекнинг Свердлов туман суди №50 қамоқдан қочганларнинг уч нафарига нисбатан мулкини давлат ҳисобига мусодара қилиш билан умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарди.

2015 йили қамоқдан қочган  Эдил Абдрахманов, Музаффар Уринов ҳамда Болот Курбанахунов Жиноят кодексининг ўн моддаси бўйича айбдор деб топилди.

Улар қамоқдан қочиш, ҳуқуқ тартибот органлари ходимини ўлдириш, шунингдек экстремисттик материалларни олиш, тайёрлаш ҳамда сақлаш учун судланишди.

Уларнинг иши бўйича суд мажлиси 29 июнда бўлиб, Свердлов туман суди барига нисбатан мулкини мусодара қилиш билан умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини ўқиди. Шунингдек уч судланувчига Жазони ўташ бўйича давлат хизматига 34 минг сом бериш юклатилди.

Қамоқдан қочганлар билан бирга суд яна икки киши — Максат Абдрахманов билан Нурсият Риспековни тўрт йилга озодликдан маҳрум қилди. Улар қочишни уюштиришга ёрдам бериш ҳамда қамоқдан қочганларни яширишга кўнгилли деб топилишди.

Судланган  Эдил Абдрахмановнинг онаси Zanoza ахборот агентлигига берган интервьюсида суднинг қарори бўйича шикоят қилмаслигини айтди.

“Мен тегишли тизимларнинг барча босқичларига бордим […] Бироқ мени ҳеч ким эшитмади, эшитишни ҳам исташмади. Агар суд қарори бўйича шикоят қиладиган бўлсам, бундан кейин ҳам вақтим билан асабимни сарфлайман холос. Барини Худога солдим” , — деган у.

Муаллиф: Айдана Канатбек

Сурат: «Азаттык»