Парламент ОАВ тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни сентябрга қолдирди

761

Ҳориж иштирокидаги чет элликлар ва юридик шахсларга Қирғизистонда телекомпания очишни тақиқловчи қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишини сентябрда ўтказиш режаланмоқда.  

Парламентнинг 30 июнда бўлиб ўтган сўнгги йиғинида Жўғўрқу Кенеш депутатлари устав капитали билан хорижликлар ва хориж компанияларига телекомпания очишни таъқиқловчи ОАВ тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар муҳокамасини қолдиришга қарор қилишди.

Лойиҳа ташабускорларидан бири социал-демократ Кожобек Риспаевнинг Kloop.kgга берган суҳбатида айтишича, иккинчи ўқишга “парламент уни кўриб чиқишга улгурмаётгани учун” қолдирилди.

Унинг ҳамкасби Марат  Аманкулов сўзларига кўра, ҳужжатни тўлиқлаш керак.

“[…] техник моментлари бор. Қонун бевосита таъалуқли бўлган телеканаллар, одамлар томонидан мурожаат бўлган.  Биз уни кузгача муҳокама қилишимиз ва кейин парламент  муҳокамасига қўйишимиз керак”, – дейди Аманкулов.

K-News ахборот агентлигининг маълум қилишича,  “Республика – Ата Журт” фракцияси депутатлари хужжат мухокамасини кун тартибига олиб чиқмоқчи бўлгани учун бахсларни пайдо қилди.

“Биз қонун лойиҳасига телеканал контентининг 50 фоизи тўлалигича давлат тилида бўлиши кераклигини ёзишни таклиф қилаётгандик. Бугун қонун лойиҳасини кун тартибига киритишни таклиф қиламиз” –деб келтиради  депутат Руслан Казакбаев сўзларини  K-News.

ОАВ тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси 2016 йилнинг 13 май куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.  Ҳужжатнинг биринчи вариатни ҳар қандай оммавий ахборот воситасини таъсис қилишни таъқиқлаш, нашриётларнинг ўзига хориждан молиялаштирилишни 20 фоизгача қисқартиришни таклиф қилган.

Ҳужжат ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари, журналистлар ва юристлар томонидан танқидларга учради. Мустақил журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари 16 июн куни Оқ уй олдида митинг ўтказишди ҳамда ўша куниёқ лойиҳани қайтариб олиш талаби билан қонун ташаббускорлари билан учрашишди.

“Бугунги кунда барча оммавий ахборот воситаларимиз инқироз вазиятида тургани ва кўп одамлар иш ўрнини йўқотиши мумкинлиги сабабли биз қонун лойиҳасига қаршимиз.  Лойиҳани журналистлар билан муҳокама қилиш ўрнига улар [депутатлар], шундай “шафқатсиз усулларга” боришаяпти”, — дейди мустақил журналист  Азамат Тинаев.

Қонун лойиҳасининг ташаббускори,  депутат Кожобек Риспаев танқидлардан сўнг ҳужжат матнини ўзгартирган.

Қонун лойиҳаси янги таҳририга мувофиқ, телекомпанияга фақат Қирғизистон фуқароси ёки камида 65 фоиз акция ёки қисм қирғизистонликларга тегишли бўлган компаниялар таъсисчи бўла олади.

Аввалроқ Риспаев Kloop.kgга берган интервьюда, оммавий ахборот воситалари фаолиятини тартибга солиш кераклигини айтганди.

“ОАВ тўғрисидаги бу қонун Қирғизистонда анчадан буён осилиб ётибди. Уни олдинроқ қабул қилиш керак эди. Ҳеч ким ишлашни тақиқламаяпти […]Бу дунё амалиётидан олинди, бундай қонун Япония, Швейцария ва Австралияда бор, улар молиялаштириш қисмини 25 фоиз, 30 фоизга чеклашади.”, — деган эди у.

Муаллифлар:  Айжамал Идирис, Нияз Абдразаков