Истанбулдаги теракт: Бир қирғизистонлик касалхонада

753

Истанбулдаги “Отатурк” аэропортига бўлган қуролли ҳужум натижасида 41 одам вафот этти, 239 жароҳат олди. Қирғиз дипломатлари бир қирғизистонлик  яраланганини маълум қилишди.

Қирғизистон Ташқи ишлар министрлиги Истанбулнинг “Отатурк” аэропортидаги портлаш натижасида қирғизистонлик Бахтиёр Юлдашев чап қўлидан енгил яраланганини маълум қилди.

“Бош консуллик ҳодимлари Юнусов тиббий ёрдам олаётган касалхонга боришди. Жабрланган Қирғизистон фуқароси бугун касалхонадан чиқарилди”, — деб маълум қилди идора.

Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортига ҳужум 28 июн куни кечаси бўлган.  Халқаро рейслар терминаллари олдида бўлган отишма ва уч портлаш натижасида сўнгги маълумотларга кўра 41 одам вафот этти ва 239 одам жабрланди.

Қирғизистон ТИМги маълумотига кўра, вафот этганлар орасида Қирғизистон фуқаролари йўқ. Hurriyet турк агентлигининг маълум қилишича вафот этганларнинг кўпчилиги— Туркия фуқаролари.  Уларнинг сони 23га етган.

Турк ҳукуматининг маълум қилишича, аэропортда Саудия Арабистонининг беш, Ироқнинг икки шунингдек Украина, Эрон, Тунис, Иордания, Хитой ва Ўзбекистоннинг фуқаролари вафот этган.

Муаллиф:  Алмаз Эшбаев