“Ароқ — бу жанжал ва можаролардир”. Қишлоқ спиртли ичимлик савдоси учун 10 минг сом жарима киритди

1342

Норин вилояти Комсомол қишлоғи маъмурияти имом ташаббуси билан спиртли ичимликлар савдосини таъқиқлади. Янги қоидани бузган савдогарлар 10 минг сом миқдорида жарима тўлашади.

Норин вилояти Комсомол қишлоғида спиртли ичимликлар савдосига таъқиқ 2016 йилнинг июнида кучга кирди. Бу ҳақда Kloop.kgга қишлоқ раҳбари Азатбек Нурманбетов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, спиртли ичимликлар савдосига жарима жорий қилиш таклифи махаллий масжид имоми Рустам Чиров томонидан келган. Унинг қўшимча қилишича, таклифни қишлоқ яшовчилари ва савдогарлари бараварига қўллаган.

“Бу қарорни барча савдогарлар ва яшовчилар ҳайрихоҳлик билан қабул қилишди. Агарда кимдир спиртли ичимликлар сотса 10 минг сом миқдорида жаримага тортилади. Таъқиқ амал қилган пайтда [спиртли ичимлик] сотганлар ҳали бўлмади”, — дейди у.

Унинг қўшимча қилишича, қишлоқ савдогарлари билан тушунтириш ишлари олиб борилган  уч катта ва тўрт кичик магазин бор.

Диндор Эрик Молдокуловнинг Kloop.kgга айтишича, бундай қарорга қишлоқликларнинг “бирлик ва тотувликда” яшаш истаги сабаб бўлган.

“Ароқ сотилаётган ерларда доимо жанжал ва можаролар юзага келади. Бу билан биз ёш авлодга яхши ўрнак кўрсатмоқчи бўлдик”, — дейди у.

Бироқ маҳаллий яшовчи Парас Абдирахманов  таъқиқда самара кўрмайди. Унинг сўзларига кўра, агар хоҳласа қишлоқликлар қўшни қишлоқдан спиртли маҳсулот олишлари мумкин, таъқиқ эса магазинлар ишига салбий таъсир кўрсатади.

“Биз спиртли ичимликлар сотмай қўйганимиздан бери бизда фойда озайди. Негаки қўшни қишлоқларда спиртли ичимликлар сотилади,  ароқ сотиб олиб ичувчилар ҳам бор”, — дейди у.

Бу Норин вилоятида спиртли ичимликлар таъқиқланишининг биринчиси эмас. Минг-Булак қишлоғи маъмурияти диндорлар билан биргаликда 2016 йил мартида алкагол савдосини таъқиқлаган. Шундай қарорни 2015 йилнинг декабрида Бирлик қишлоғи раҳбарияти ҳам қабул қилган.

Муаллиф: Алмаз Эшбаев