Ўн ёшли болани зўрлашда гумонланаётган сузоқлик имом руҳшунос кўригидан ўтмоқда. Ҳозирда дин ходими вақтинча сақланувчи ерда қамоқда.
Иш тафсилотлари билан яқиндан таниш бўлган милициядаги манба Kloop.kgга имом Жалолобод вилоятининг Сузоқ районидаги ўн ёшли болани зўрлаш бўйича суд –руҳий ва суд –тиббий экспертизалардан ўтаётганини билдирди.
“Экспертизаларнинг натижалари июлнинг охиридагина келади, тергов ўшандагина ишни судга оширади. Бу бизнинг қонунлар бўйича сўзсиз ишга оширилиши керак. Бироқ у барибир жавобгарликдан қутила олмаса керак” , ‒ деп билдирди милициядаги манба.
Kloop.kgнинг суҳбатдоши тиббий экспертиза зўрлаш асоратларини аниқланганини айтди. Манбанинг маълумотига кўра, ҳозирда бола шифокорлар ҳамда руҳшуносларнинг назоратида онаси билан касалхонада ётибди.
Шунингдек манба бола имомнинг мадрасадаги ўқувчиси бўлмаганини ва унга қарши қўзғалган жиноят иши унинг фаолиятига эмас, балки болани зўрлаганлиги эҳтимолигагина алоқадор эканини қўшимча қилди.
Сузоқдаги масжид имоми икки ойдан бери ўн ёшли болани зўрлаб келган деган гумон билан 18 июнда қўлга олинган.
Унинг қўлга олинишига боланинг онаси қилган шикоят сабаб бўлган — у қишлоқ масжидининг 58 ёшдаги имоми ўғлини зўрлаганини билдирган. Боланинг онаси “Озодлик”нинг қирғиз хизматига имом боласини пичоқ билан қўрқитганини билдирган.
“Алдаб 50 сомдан пул ҳам бериб қўяр экан. Айтма, ўлдириб қўяман деб қўрқитаркан. Шунақа қилиб юрганини биров кўриб қолиб, эримга айтибди. Отаси эса “энди қўшнилар эшитса уят, майли, бости-бости қиламиз” деганда, мен кўнмай милицияга бердим», — деган у.
Нашр милициядаги ўз манбаларига таяниб имом болани зўрлаганини бўйнига олганини билдирди.
“АКИпресс” агентлигининг маълумоти бўйича, қўлга олинган шахс 2013 йили қишлоқнинг имоми бўлиб тайинланган. Муфтиятнинг ҳудудий бошқармасининг раҳбари Абдулазиз Закировнинг айтишича, масжид жамоати имомнинг юриш-туруши ҳақида ижобий фикрларни айтишган.
Муаллиф: Александра Титова