“Пирамида”: Милиционерлар тунги клубда журналистни калтаклашди

846

“Пирамида” телеканали журналисти Александр Забалуев ва милиционерлар билан тунги клубдаги уриш 18 июн куни бўлди. Журналист уни милиционерлар калтаклаганини айтмоқда. ШИИБ матбуот – хизматида бу маълумотни инкор қилишди.

Патрул милицияси ва “Пирамида” телеканалининг журналисти ўртасидаги ходиса 18 июн куни Бишкекдаги “Папин гараж” тунги клубида содир бўлган.

Телеканал матбуот – хизмати “Фейсбук”даги саҳифасида расмий тарзда милиция ходимлари журналист Александр Забалуевни калтаклаганини ёзди. Маълумотга асосан, милиционерлар Забалуевдан пул ва банк карточкасини тортиб олишган.

“Октябр туман милицияси ҳодимлари “Пирамида” телеканали ходими Александр Забалуевни калтаклашган. Воқеа ўтган шанба куни “Гараж” тунги клуби ёнида бўлган”, — деб ёзилади 20 июн кунги хабарда.

Забалуев Kloop.kg мухбири билан бўлган суҳбатда айтишича, ҳаммаси унинг  бехосдан тунги клуб хавфсизлик хизмати ходимига тегиб кетишидан бошланган ва шундан сўнг жанжалга ундан клубни тарк этишни сўраган милиция ходимлари аралашган.

Унинг сўзларига кўра, милиционерлар у ўзларининг талабига бўйсунмаганидан кейин уни ура бошлаган. У милиция ходимлари унга жароҳат етказганини қўшимча қилди.

“[…] мен рад қилдим бунга жавобан милиция ходими мени урди. Ва мен “мулойим шаклда” тушунтириб беришларини сўрадим.  Улар мени уришга ҳуқуқи йўқлигини айтдим ва: “Акт туз ва яна қандайдир муаммолар бўлса ТИИБ олиб бор”, деб қўшимча қилдим”, — дейди у.

Бишкек ШИИБ матбуот-хизмати раҳбари Олжобай Казабаев Забалуевнинг милиционерлар ҳужуми тўғрисидаги сўзларини инкор қилди. У Kloop.kgга берган интервьюсида журналист “ўзи йиқилиб тушган”ини айтди.

“Хеч ким бу журналистни урмаган, ўзи йиқилган ва кейин милиция ходимлари урди деяпти, ҳозир клубдаги видеоназоратдан ёзувларни олишади шунда у ерда нима бўлгани аниқ бўлади”, — дейди у.

Можаро ижтимоий тармоқларда муҳокама мавзуси бўлди. Айрим фойдаланувчилар ҳуқуқ тартибот органи ҳодимларини қўл югуртиришда айбласа, баъзилар журналистни унинг жанжал ташаббускори бўлганликда айблашди.

Воқеа гувоҳи Юлия Варавина  журналист маст ахволда бўлганини ва уришни биринчи бошлаганини ёзди.

“[…] ёш йигит деярли бехуш аҳволда эди. Қўриқчилар ростдан ҳам уни урмасликлари керак эди, милиция аралашиши керак эди, лекин мен у кир ҳолатда ва маст ахволда биринчи бўлиб уриш бошлаганини кўрдим”, — деб ёзади у.

Бошқа фойдаланувчи Айдан Мукашев воқеа нима бўлганида ҳам милиционерлар ўзларини бундай тутиши керак эмас эди деб ёзади.

“[…] ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳуқуқ тартибот органи ўзини бундай тутиши керак эмас. Улар жамият химоячилари, амалда эса аксинча бўлаяпти. Афсус”, — деб ёзди у.

Муаллиф:Илгиз Чалбараков