Бишкекнинг Биринчи май суди ҳуқуқ ҳимоячилари Азиза Абдиравулова ва Толекан Исмаилованинг президет Алмазбек Атамбаевга қарши даъво аризасини қондирмади. Улар президентни “ўзларининг шаъни ва қадр-қимматини хақорат қилишда” айблашганди.
Бишкекнинг Биринчи май суди судяси Алмаз Калибаев ўз қарорини 16 июн куни, томонлар музокарасидан кейин чиқарди— у шунингдек Азиза Абдирасулова ва Толекан Исмаилованинг президетга қарши даъво аризасини қондирмади.
Абдирасулова ва Исмаилова Атамбаевни “шаъни ва қадр-қимматини хақорат қилгани” учун судга беришган — бунга президент ўз сўзларида ҳуқуқ химоячиларини Иван Криловнинг “Квартет” афсонаси қахрамонлари билан тенглаштиргани ва улар “грантларини оқлашаётганини” айтгани сабаб бўлди.
Исмаилованинг Kloop.kgга берган интервьюсида айтишича, у бундай қарор бўлиши мумкинлигини кутган — ҳуқуқ ҳимоячилари Биринчи май суди жавобини юқори инстанцияга арзланишади, бунинг учун уларда 30 кун вақт бор.
“Биз суд қарорини юқори инстанция орқали шикоят қиламиз ва биз Олий суд ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Қўмитасига ҳам ариза беришга тайёрмиз. Биз бундай бўлишини тушунганмиз лекин биз, бизнинг суд тизимининг коррупциялашганига амин бўлишимиз керак эди” — дейди Исмаилова.
Хуқуқ химоячилари президентдан 10 млн сомдан ундириб олмоқчи ва очиқчасига узр сўрашига эришмоқчи бўлишган.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг “шаъни ва қадр-қимматини хақорат қилиш” бўйича суд 8 июн куни бошланди ва бир ҳафта давомида якунланди. Президентнинг ўзи суд мажлисларида бўлмади — у адвокат Алмаз Османова томонидан тақдим этилди.
У Биринчи май суди қарорини изоҳлашдан бош тортди.
Атамбаев ҳуқуқ ҳимоячилар фикрича Оналар кунини нишонлаш пайтида уларни ҳақоратловчи нутқ сўзлаган — унинг нутқи Исмаилова ва Абдирасулова иштирок этган муҳолифатчиларнинг форуми юзасидан бўлганди.
“Мен шундай ҳафа бўлдимки, агарда буни мен ҳеч қачон учрашмаган [собиқ президент Аскар] Акаев айтганида бунчалик ҳафа бўлмасдим. Лекин Атамбаев… У муҳолифатчи бўлганида биз Исмаилова билан унинг ҳуқуқини ҳимоя қилганмиз, у бизга телефон қила олиши мумкин эди. Ва биз кундузими кечасими унинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга борганмиз. Ҳатто кечаси ҳам уни ҳимоя қилишга борганмиз, — деган эди Абдирасулова бўлиб ўтган жараёнлардан бирида.
Бу форумдан кейин мухолифатчиларнинг бир қисми қўлга олинган, уларга “давлатни куч билан босиб олишга харакат қилиш” айби қўйилган ва ҳозир улар МХДҚ тергов изоляторида сақланмоқда.
Муаллиф: Александра Титова