Собиқ депутатлар Бишкекда “уй-жойи йўқлиги” учун хизмат квартираларини тарк этмаяпти

821

Жўғўрқу Кенеш спикери  V  чақирувнинг уч нафар депутатидан хизмат квартираларини бўшатиб қўйишни сўради. Собиқ парламентарийлар Бишкекдан ўзига уй топмагунича чиқармай туришни сўраяпти.

Парламент спикери Чинибай Турсунбеков 15 июн куни аввалги чақирув депутатлари хизмат квартираларини бўшатишдан бош тортаётганини маълум қилди.

“Афсуски хозиргача хизмат квартираларидан чиқиб кетмаган виждонсиз экс-депутатлар ҳам бор”, — дейди у  Жўғўрқу Кенеш йиғинида.

Унинг айтишича, агарда улар уйни бўшатмаса, уч депутатга қарши судга ариза берилади.

Парламент матбуот-хизмати маълумотига кўра, СДПҚ фракциясидан Акилбек Султанов, “Республика” партиясидан Абдулатип Режабалиев ва “Ор-Номус” партиясидан Эсенгул Исаковлар уйни бўшатишдан бош тортмоқда.

Парламент матбуот-котиби Ибрагим Нуракун ўғлининг “Азаттик” радиосига берган суҳбатида айтишича, экс-депутатларга хизмат квартираларини бўшатиш илтимоси тўғрисида огоҳлантириш юборилган, бироқ парламентарийлар бунга жавоб бермаган.

“[…] улар ҳудудлардан келгани ва Бишкекда ўз уйи йўқлиги учун шу йилнинг майигача чидаб туришни сўрашди. Улар пойтахтда уй қуришаётганини,  қуриб бўлишгач албатта уйни бўшатишини сабаб қилиб кўрсатишди. Улар хизмат уйларини май ойида бўшатиши тўғрисида оғзаки келишув бўлган, ҳозир эса июнь ўртасига келди”, — дейди у.

Экс депутат Эсенгул Исаковнинг Kloop.kgга берган интервюсида айтишича,  у Бишкекда уйи йўқлиги сабабли квартирани бўшатмаяпти. Унинг сўзларига кўра, квартира излаш вақт олади, ўу сабабли у ва унинг ҳамкасблари июнга қадар сабқ қилиб туришларини сўрашган.

“Биз бошқа яшаш жойимиз бўлмагани сабабли июнь ойида кетишимиз тўғрисида ҳужжатни имзоладик. Биз ипотека топдик кимдир квартира топди, улар таъмирлаб олиши керак, бу эса вақт- ку. Шу сабабли биз тушунтирдик улар рози бўлишди”, — дейди у.

Исаков спикер Чинибай Турсунбеков ҳаракатлари ва Жўғўрқу Кенешнинг амалдаги депутатлари ҳаракатини “популистик харакат” деб атади.

“Кеча улар (спикер ва депутатлар) қатъий айтишган, нега улар одамлар олдида ўйнаётганини, популистик харакатлар қилаётганини мен ҳам тушунмадим. Биз улардан кутиб туришни сўрадик-ку. Мен спикерга қўнғироқ қилиб ўтирмадим, шундай дейишни хоҳлаяптими, майли ўйнайверсин бундан бизга совуқ ҳам иссиқ ҳам эмас. Гўёки у ерда бепул яшаётгандай. Биз ижара хаққини бошқалардан кўра уч баробар кўпроқ тўлаймиз, бу билан улар хўжалик ишларини қилишади”, — деб қўшимча қилди у.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева