Милиция Бишкекнинг Фучик кўчасида газ ташувчи машинанинг портлаши натижасида қурбонлар бўлганини инкор қилди. Аввалроф ФҲМ сонини аниқ билдирмаган ҳолда, ўлганлар тўғрисида маълум қилганди. Жами бўлиб 10 одам жабрланди.
Ички ишлар министрлиги (ИИМ) 7 июн куни, газ машинасининг портлаши натижасида қурбонлар бўлмаганини маълум қилди.
“Қурбонлар бўлмади, ёнғин ўчирилди. Умумий моддий зарар аниқланаяпти”, — деб маълум қилди ИИМ матбуот хизмати.
Портлаш чоғида ФХМ матбуот –хизмати 15 одам жабрлангани ва ўлганлар борлигини маълум қилган бироқ уларнинг сони аниқланаётганини маълум қилганди.
“Тахминан бир бензин ташувчи машина ёнаяпти — саноат ёнғини, қурбонлар бор. Шундай қилиб тахминан 15 киши жабрланган, ўлганлар бор (аниқланаяпти). Қўшимча маълумотлар берилади” — деб ёзганди ФХМ матбуот хизмати ходими Элмира Шерипова.
Жами бўлиб ёнғиндан 10 одам жабрланган, улар ёнғиндан турли даражада талофат кўрган — шифокорлар маълумотига кўра, жабрланганларнинг олти нафарида бадани 90-100 фоизга куйган.
“Шунингдек икки бемор куйиш бўлимида ётибди. Бир бемор амбулаторияда даволанмоқда. Шунингдек травматология бўлимида шотидан йиқилиб тушган ёнғинга қарши кураш ҳодими даволанмоқда. Унинг қовурғаси сингани аниқланди”, — дейди “АКИпресс”га Бишкек травматология ва ортопедия маркази шифокори Алмаз Кубатбеков.
Жабрланганлар орасида шунингдек 12 ёшли ўсмир бор.
Милиция газ машинасининг портлаши бўйича Жиноят кодексининг 176-моддаси — “Бепарволик билан вайрон қилиш ёки мол-мулкка зарар етказиш” асосида жиноий иш қўзғади.
“Ёнғин бензинни бир машинадан иккинчи машинага олишда хавфсизлик техникасига амал қилинмагани оқибатида келиб чиққан. Ёнғин яқинида турган уч автомобилга ҳам ўтган”, — деб маълум қилди ИИМ матбуот-хизмати.
Бишкекдаги ёнғин 6 июн куни, Фучик кўчаси 47/2 бўйича жойлашган юк машиналари тўхташ жойида содир бўлган. Ёнғинни ўчириш учун олти ёнғин машинаси керак бўлди ва улар бир ярим-икки соат мобайнида ёнғинни бартараф қила олган.
Гувоҳлар сўзларига кўра, воқеа жойида бир неча марта портлаш бўлган ва натижада бензин ташувчи машина ва бошқа беш юк машинаси ёнган. Ёнғин шунингдек “Аю” компанияси маҳсулотлари сақланган омборхонасига ҳам зарар етказган.