Болгария иши, 1-қисм: Нега Мелис Тургунбаев ИИМ раҳбари ўринбосари бўлиб турганида Болгарияда фирма очган  

979

Яқиндагина Ички ишлар министрлиги лавозимидан кетган Мелис Турганбаевнинг сўнгги тўрт йил мобайнида Болгарияда бизнеси бўлган, бу эса Қирғизистон қонунларини бузиш бўлиб ҳисобланади.  Бу ҳақда Kloop.kg ўрганаётган  Болгария юридик шахслар реестридан маълум бўлди.

Emir-KG компанияси Болгариянинг қораденгиз курорт шаҳри Варнада – собиқ СССР сайёхлари орасида машҳур жойда рўйҳатга олинган.

Varna-1

Қирғизистон билан фирмани нафақат номидаги  KG аббревиатураси бирлаштирида  —компаниянинг  асосчиси ва ҳам эгаси, шу йил май ойи охиригача Қирғизистон Ички ишлар министрлигига етакчилик қилган Мелис Турганбаев бўлиб ҳисобланади.

Турганбаев 100 болгар левли (50 евро, 3800 сом) капитали бўлган компанияни 2012 йилда Қирғизистон фуқароси Элвира Усманова билан бирга рўйҳатдан ўтказган. Ўша пайтда у Қирғизистон Ички ишлар министри ўринбосари бўлган.

Emir-Kg-Docs-10-1068x705

Тургунбаевнинг мазкур ҳаракатлари Қирғизистон Республикасининг “Давлат хизмати тўғрисидаги”  қонуни, давлат хизматчисига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни таъқиқловчи 11-моддасини бузиши мумкин.

Қирғизистон Республикаси фуфақролик кодексига асосан, тадбиркорлик фаолияти деб, фойда олишга қаратилган фаолият тушинилади.

Тургунбаевнинг Болгария компаниясига алоқаси тўғрисида очиқ доступда турган ва Kloop.kg. муҳбирлари ўрганаётган Болгариядаги юридик шахслар реестридан маълум бўлди.

Реестрга мувофиқ, Болгариядаги бизнес ва кўчмас мулкка орасида бир неча собиқ ва амалдаги давлатлар хизматчилари бўлган, камида 70 нафар Қирғизистон фуқароси эгалик қилади. Ўз истеъфосигача  Турганбаев уларнинг орасидаги энг юқори лавозимда ишловчи шахс бўлган.

 

Мелис Турганбаев,  Қирғизистон собиқ ички ишлар министри
Мелис Турганбаев,  Қирғизистон собиқ ички ишлар министри

Таъсис ҳужжатларига мувофиқ,  Emir-KG бошқа нарсалардан ташқари, қурилиш, автомашина савдоси, йўловчи ва юк ташиш, мехмонхона ва ресторан бизнеслари, брокерлик хизматлари, реклама ва сайёхлик бизнеси билан шуғулланади.

Лекин собиқ министр компанияси Kloop.kg тахририятида мавжуд бўлган 2013 йил молиявий ҳисоботлар бўйича, мол-мулкка эга эмас ва иқтисодий фаолият олиб бормаган.

Турганбаев ва Усманова 50 фоиздан тенг фойдага эгалик қилади ва Болгария адлия министрлигининг  таъсис ҳужжатларига асосан улар бир манзил бўйича, Бишкекдаги Панфилов кўчаси манзили бўйича рўйҳатдан ўтган.

Emir-Kg-Docs-11-1068x763

Болгария компаниясига айнан ички ишлар министрлигига раҳбарлик қилган Мелис Турганбаев етакчилик қилгани хеч қандай шубха пайдо қилмайди — таъсис ҳужжатларида унинг отасининг исми, туғилганлик муддати ва имзоси мос келмоқда.

Бироқ собиқ министр Болгария бизнесига алоқадорлигини қатъий тарзда рад қилаяпти. Kloop.kg мухбири билан суҳбатда  Турганбаев унинг  бундай фирмаси йўқлигини айтти.

У шунингдек Эльвира Усманова билан ҳам танишлигини инкор қилади.

Либерал қонунчилик, оз солиқлар, сиёсий ва иқтисодий барқарорлик ва (2007 йилдан буён) Евро иттифоқ аъзолиги Болгарияни хориж тадбиркорлари учун энг жалб қилувчи давлатлардан бири қилган.  Иқтисодга 512 минг евро киритиш билан хорижлик ДЯЖ (ПМЖ) олиши, йил давомида (яна 512 минг киритиш шарти билан) — фуқаролик ҳам олиши мумкин.

Болгарияда фирмани рўйҳатга олиш нафақат эркин тижорат олиб бориш балки, эркин тарзда кўчмас мулк ва ер олиш имконини ҳам беради.

Болгария — Европадан уй сотиб олиш учун энг машхур давлатлардан бири. Бунга уй жойга арзон нархлар, лоял қонунчилик  сабабдир — хориж фуқаролари Болгарияда эркин тарзда кўчмас мулк олиши мумкин.

Муаллиф: Хлоя Гейне