Газ ташувчи автомобил портлаши натижасидан жабрланганлардан бири вафот этти

840

Бишкекда газ ташувчи автомобил портлаши натижасида куйган шахс 7 июн куни шаҳар касалхонасида вафот этди. У натижада ўн одам жабрланган ёнғин қурбони бўлди.

Жабрланган ўн одамдан бири — 26 ёшли Улан Абесов —  Бишкекдаги тўртинчи шаҳар касалхонасида  вафот этди. Соғлиқни сақлаш министрлиги матбуот-котиби  Жилдиз Айгерчинованинг  Kloop.kgга маълум қилишича, бу 7 июн куни содир бўлган.

“Аввалига 90-100 фоиз бадани куйган олти одам эди. Улар оғир аҳволда бўлгани учун дарҳол реанимация бўлимига ётқизилган. Кеча жабрланганлардан бири вафот этди”, — дейди у.

Айгерчинова сўзларига кўра, қолган беш одам ҳозирча реанимацияда ётибди.

Бишкек травматология ва ортопедия тадқиқот маркази директори Сабирбек Джумабековнинг айтишича, ёнғиндан жабр кўрганларга қон зарур.

“Жуда кучли куйишган ва шунинг учун биз беморларнинг аҳволи бир соат ёки кундан кейин қандай бўлишини тахмин қилолмаймиз.  Мутаҳасислар ёнида куну тун уч шифокор, беш нафар ҳамшира ва уч санитарка турибди.  Улар куйган одамлар оғриғини енгиллатиш учун қўлдан келган ишларни қилишаяпти”, — дейди у.

Бишкекдаги ёнғин 6 июн куни, Фучик кўчаси 47/2 бўйича жойлашган юк машиналари тўхташ жойида содир бўлган. Ички ишлар министрлиги маълумотига кўра, ёнғинга газни бир машинадан иккинчисига қуйишда хавфсизлик чораларига амал қилинмагани сабаб бўлган.

Аланга цистернани газ билан қоплаган ва натижада портлаш содир бўлиб, беш юк машинасига ёнғин туташган. Ёнғинни ўчириш учун Фавқулотда ҳолатлар министрлиги воқеа жойига  олти ёнғин машинасини юборган. Ёнғиндан жами ўн одам жабрланган, улар турли даражада жароҳат олган.

Ёнғин шунингдек  маҳсулотлар  сақланган “Аю” компанияси омборхонасига ҳам зарар етказган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева