«Кумтор» олтин конини ишлатган Канаданинг “Центерра Голд” компанияси қирғиз ҳукуматига қарши Гааганинг арбитраж судига даъво аризасини берди.
“Центерра”нинг қирғиз ҳукуматига қарши даъво аризаси ҳақида 30 майда, компаниянинг сайтидаги хабардан маълум бўлди. “Центерра” Қирғизистондаги “Кумтор” олтин конини ишлатган “Кумтор” ишхонасига эгалик қилади.
“Центерра” қирғиз хукуматининг бир қанча харакати бўйича арзланган:
- “экологик зиён” учун компенсация қатори деб суд орқали 6,7 млрд сом талаб қилаётган Давлат экотехинспекциянинг даъво аризаси бўйича;
- “Кумтор”нинг Бишкекдаги офисидаги тинтувлар бўйича;
- компаниядан 200 млн. долларни “ноқонуний чиқариб кетиш” ҳақида Қирғизистоннинг Бош прокуратурасининг шикоятлари бўйича;
- Бош прокуратуранинг ерни фойдаланиш сертификатини йўққа чиқариш тўғрисидаги талаби бўйича;
- 1 июлдан бошлаб “Кумтор”нинг ишини тўхтатишига сабаб бўлувчи 2016 йил учун коннинг фаолиятини ҳар йилда режасининг келишилмагани бўйича.
Бунга қадар “Центерра” қирғиз ҳукумати билан сўзлашувларни олиб бориши ҳақида билдирган, бироқ компания унинг ўзаро фойдали қарорга олиб боришига гумон қилган.
“Компаниянинг “Кумтор” лойиҳаси бўйича пайдо бўлган маълум бир муаммоларни ёки барча муаммоларни еча олишига кафолат йўқ. Шунинглек ҳукумат билан “Центерра”нинг ўртасидаги қандайдир бир сўзлашувларнинг натижаси икки тарафдан тенг қабул қилинувчи қарорга олиб келишига кафолат йўқ”, — деб ёзилган расмий билдирувда.
Ҳукумат аппаратининг ахборот билан таъминлаш бўлимининг етакчиси Толгонай Стамалиева Kloop.kgга “ҳозирча ҳукумат бу бўйича изоҳ беришдан тийилаётганини” айтди.
“Бу масалага [вице-премьер] Олег Панкратов жавоб беради. Ҳозир у Остонда юрибди, шу сабаб биз изоҳ беролмаймиз”, — деди у.
Изоҳ беришдан “Кумтор” компаниясининг вакиллари ҳам бош тортишди. Таҳминий маълумтларга кўра, иш бўйича тингловлар Стокгольмда ўтади.
Канаданинг “Центерра” корпорацияси “Кумтор” олтин саноат компанияси акцияларининг 100 фоизига эгалик қилади, ўз навбатида Қиғизистоннинг ҳукумати “Центерра”даги акцияларнинг деярлик 33 фоизига эга. .
2016 йилнинг майида Давлат экотехинспекцияси “Кумтор” 6,7 млрд сомлик “экологияга зиён” ўрнини тўлдирмагунча компания билан судлашишда давом этишини билдирган.
2016 йилнинг апрелида Қирғизистоннинг тергов органлари “Кумтор”нинг маблағлари билан активларини ноқонуний чиқариб кетиш бўйича жиноий иш доирасида компаниянинг Бишкекдаги офисида тинтув ишларини ўтказишган.
Автор: Александра Титова