Қирғизистонлик спортчи Валентина Шевченко ва унинг мурабийи Павел Федотов Перу кафесидаги ўғирликка гувоҳ бўлишди. Федотов хужумчиларга қарши ўқ узган ва натижада қорнидан жароҳат олган.
Қирғизистонлик спортчи Валентина Шевченко мурабийи Павел Федотов 30 май куни Перудаги отишма чоғида ярадор бўлган.
MMA Fighting спорт нашрининг маълум қилишича, Шевченко ва унинг мурабийи Перудаги кафелардан бирида бўлган чоғда уч нафар ўғри кафега бостириб кирган.
“Улар муассаса ишчиларидан барча пулларни беришни талаб қилишди ва шунданг сўнг мобил телефон ва картмонларни беришини талаб қилиб мехмонларга хужум қилишди”, — деб ёзди нашриёт.
El Comercio маҳаллий агентликнинг ҳабар қилишича, ўзида қуроли бўлган Федотов ва муассаса мижозларидан бири ўғриларга қарата ўқ узган.
Отишма натижасида ҳужум қилганлардан бири ўлдирилган, қолган иккиси номаълум тарафга қочган. Федотовнинг ўзи қорин қисмидан яраланган. У билан бирга яна икки мижоз хам яраланган.
Тай бокс федерацияси раҳбари Елена Шевченконинг Kloop.kgга берган интервюда айтишича, Федотов ҳеч кимни яраламаган.
“Биз ҳозирча Валентина ва Павлов билан боғлана олмаяпмиз – хозирча улар қўнғироқларга ҳам ижтимоий тармоқ орқали ёзган мактубларга ҳам жавоб беришмаяпти, уларни қочиб кетган жиноятчилар қўлга олинмагунча жамоатчиликдан яширишаяпти. Федотов ўқ узган бўлишига қарамай у ҳеч кимни жароҳатламаган. Ўғрини воқеа жойига келган полиция ҳодимларидан бири отган”,— дейди у.
Унинг сўзларига кўра, Перу полицияси ҳозир тергов олиб бораяпти, жабрланганлар эса касалхонага ётқизилган.
Валентина Шевченко — 11 марта муай-тай бўйича жахон чемпиони, икки марта кикбоксинг бўйича дунё чемпиони ва икки марта ММА (Аралаш жанг санъати) бўйича чемпион бўлган.
Шевченко мураббийси уни беш йилдан бери машқ қилдираётган Павел Федотовдир. Федотов спортчини у 2008 йилда кўчиб борган Перуда машқ қилдириб келмоқда.
Муаллиф: Александра Титова