Бишкеклик дизайнер Никита Тарасенко Бутун жаҳон кўчманчилар ўйини ташкилотчиларини промо-роликни яратишда унинг нарҳини ошиқча кўрсатганликда айблади. Ташкилотчиларнинг ўзлари бу видео — норасмий видео эканини айтишди.
Дизайнер Никита Тарасенко ўзининг “Фейсбук”даги саҳифасида Бутун жахон кўчманчилар ўйини (БЖКЎ) учун промо-ролик сифатсиз тарзда ва муаллифлик ҳуқуқини бузиш билан тайёрланганини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, бу видеони яратишга 600 минг сом ҳақ олинган.
https://www.facebook.com/Karasikdesigner/videoshttps://www.facebook.com/Karasikdesigner/videos/1126286577433590/
“Мен ролик қилолмаслигим билан бундай роликни ярим кунда ёпиштириб қўяман. У максимум 150 АҚШ доллари туради. Шаблонлардан фойдаланишнинг ҳеч хам уятли жойи йўқ. Лекин бюджети ярим миллон сомдан ошувчи, Бутун жаҳон кўчманчилар ўйини ролигига эмас!” —деб ёзади Тарасенко.
БЖКЎ ташкилотчилари дизайнернинг видео нархини ошириб кўрсатганлик тўғрисидаги сўзларини рад этишди ва промо-ролик расмий эмаслигини айтишди — у ташкилотчилар томонидан ички фойдаланиш учун қилинган.
“Улар қаердан 600 минг сом рақамини олишганини билмайман, бу бизни жуда хайратлантирди, негаки ролик котибият ходимлари томонидан бепул бир кунда қилинган. Тасвирга олиб бўлинган роликларнинг монтаж нархи ҳам сезиларли даражада оз. Мақолани чиқаришдан аввал нархини аниқ билиш керак эди”, — дейди ўйин котибияти раҳбари Нурдин Султамбаев “Азаттык” радиосига берган интервюда.
Ташкилотчилар сўзларига кўра, Бутун жаҳон кўчманчилар ўйинларига расмий видео яқин кунларда тайёр бўлади.
“Бундан ташқари, роликни тайёрлаш чоғида айрим кадрлар интернетдаги фойдаланиш мумкин бўлган кадрлардан олинган, баъзилари ўзимизники. Бу ўйин регламентини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш учун бизга келган Турк тилли мамлакатлар иттифоқининг ишчи гуруҳига тақдим этиш учун тайёрланган роликлардан бири”— дейди Султамбаев.
Промо-ролик тендери
600 минг сом — бу бош пудратчиларнинг Бутун жаҳон кўчманчилар ўйинига асосий видеоларни тайёрлаш нархи. Тендер 22 апрелдан 29 апрелгача эълон қилинган.
Тендер ҳужжатларига кўра, пудратчи 600 минг сомга давомийлиги 20дан 45 секундгача бўлган 35 промо –ролик тайёрлаши керак. Айни пайтда уларнинг 25 таси — Бутун жаҳон кўчманчилар ўйини учун қолган 10таси эса— бошқа “республика масштабидаги спорт тадбирлари учун”.
Тендерда 2014 йилда ташкил қилинган “Мобитек” компанияси ғолиб бўлган — у видеоларни 575 минг сомга тайёрлаб беришни таклиф қилган. Компанияга икки ёш тадбиркор Руслан Алишев ва Михаил Казаков етакчилик қилади.
Шартномага асосан компания ҳафтасига қирғиз ва рус тилларида бирдан бештагача ролик тайёрлаши керак.
“Бюртмачи муаллифлик ҳуқуқи билан кўрсатувлари архив материалларидан видео ва фотодан фойдаланишга руҳсат берилади. Жами бўлиб 20 дақиқадан 45 дақиқага давомийликдаги 25 анонс роликлари тайёрланади”, — дейилади БЖКЎ учун промо-ролик тайёрлаш техник топширмасида.
Спортнинг миллий турлари бўйича дирекция 27 май куни “Мобитек” компаниясига шартнома суммасидаги пулнинг бир қисмини — 99 минг сом ўтказди.
Ҳужжатларга мувофиқ, компания “фотореалистик графика, анимацион видео-эффектлар, профессионал видео ва суратга олиш” малакасига эга бўлиши, инфографикани видеога қўйишни ва ранг тузатишни билиши керак.
Бутун жаҳон кўчманчилар ўйини — кураш, кўк-бўри ва тогуз-коргоол ўйини каби ўйинлардан иборат спортнинг миллий турлари бўйича халқаро мусобақа. У Чолпоната шаҳри яқинида 2016 йилнинг 8 сентябрида бўлиб ўтади.
Муаллиф: Эльдияр Арикбаев
Хурматли фойдаланувчилар, “Мобитек” компаниясининг видео махсулотлари тўғрисида сизларга нима маълум? Агарда сиз у билан йўлиққан бўлсангиз илтимос изоҳда ўртоқлашинг. Сиз бош пудратчи тўғрисида нима деб ўйлайсиз?