Фаоллар балоғатга тўлмаганлар билан никоҳ қуришни тақиқловчи қонуннинг қабул қилинишини талаб қилишди

712

Фуқаролик жамияти вакиллари 30 май куни Бишкекда аввал Жўғўрқу Кенеш депутатлари томонидан қолдирилган, балоғатга тўлмаганлар билан никоҳ қуришни тақиқловчи қонуннинг қабул қилиниши талаби билан митингга чиқишди.

Кризис маркази ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти вакиллари 30 май куни Бишкекда балоғатга тўлмаганлар билан никохдан ўтишни тақиқловчи қонун лойиҳасини қайта овоз беришга қайтариш талаби билан митингга чиқишди.

Таҳминан 30га яқин фаол қонун лойиҳасини ортга қайтарган депутатларга норозилигини билдириш мақсадида Қурмонжон Дотхо эсталигидан парламент биносигача юриш қилишди.

Митинг иштирокчилари қўлларида оқ ва қора шарлар кўтариб олишди. Улар сўзларига кўра, оқ шарлар қонуннинг қабул қилиниши учун овоз берган депутатларни, қоралар эса – унга қарши овоз берган депутатларни англатади. Норозилик акцияси сўнгида фаоллар қора шарларни Оқ уй дарвозаларига бойлаб қўйишди.

“Сезим” кризис маркази вакили  Бубусара Рискулованинг Kloop.kgша берган суҳбатида айтишича, депутатлар жамоатчилик манфаатларини ҳимоя қилмаган.

“Улар (депутатлар) овоз бермади, уларнинг ўрнига кимдир овоз берди деган миш-мишлар юрипти. Лекин кўплаб қонунлар кимнингдир манфаати учун қабул қилинаяпти деган ўй пайдо бўлаяпти, — дейди у.

“Демократик жараёнларни ўрганиш маркази” вакили  Лариса Илибезова, депутатлар балоғатга етмаган қизчалар муаммоларидан юз ўгирди деб ҳисоблайди.

“61 депутат балоғат ёшига тўлмасданоқ турмушга узатилган қизлар муаммосидан юз ўгирди. Барча никоҳ агарда диний томондан расмийлаштирилган бўлса бу қонунбузарлик эмас деб ҳисоблайди. Айни пайтда жамоатчилик никоҳсиз эрта жинсий алоқада бўлган қизларни қоралайди”, — дейди у.

Юрист Нурбек Токтакуновга кўра, қонунлойиҳасининг қабул қилинишига зарурат йўқ, негаки Жиноят кодексида балоғат ёшига тўлмаганлар билан алоқа учун жазони кўзда тутган.

Унинг фикрича, лойиҳа ташаббускори, депутат Аида Салянова унинг ташаббусида мавзуд бўлган қарама-қаршиликларни баратараф этмаган.

“Салянова никохни ман қилиш тўғрисидаги қонунни пухта эмас, у яхшироқ экспертиза тўғрисида бош қотирмаган, ҳаракат қилмаган.  Агарда экспертизани ўйламаган бўлса, демак унинг барча қийинчиликлари ва қарама-қаршиликларидан ҳабардор эмас”, — деб ёзади у.

Кризис марказлари ассоциацияси маълумотига кўра, Қирғизистонда 160 минг қиз балоғат ёшига тўлмасдан турмуш қурган. Улардан олти мингги 15 ёшга тўлгунича турмушга чиққан.

Қонун лойиҳасининг қолдирилиши

26 майда қирғиз парламентарийлари “Ата Мекен” фракциясининг депутати  Аида Салянова томонидан 2015 йилнинг декабрида таклиф қилинган қонун лойиҳасини рад қилишди.

Салянованинг ташаббуси Жиноят ва Оила кодексларига имомларнинг балоғатга етмаган фуқароларга никоҳ ўқишини тақиқлашни таклиф қилган. Салянованинг ташаббуси Жиноят ва Оила кодексларига имомларнинг балоғатга етмаган фуқароларга никоҳ ўқишига таъқиқ таклиф қилган.

Таъқиқдан ташқари депутат никоҳ гувоҳномаси бўлмаган фуқароларга никоҳ ўқиган дин ходимларини жиноий жавобгарликка тортиш ғоясини илгари сурган.

Салянованинг фикрича, лойиҳа зўравонлик сонини озайтириб, балоғатга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга имкон яратиши керак эди, бироқ халқ вакиллари ташаббус қўлловга муҳтож эмас деган қарорга келишди  — 120 депутатнинг 61 нафари қонун лойиҳасининг қабул қилиниша қарши овоз беришди.

Муаллиф: Александра Титова, Дастан Умоттегин

Сурат: Азамат Каработоев