“Тумар”нинг “Британия талантларни излайди” танловининг финалига ўтиш-ўтмаслигини томошабинлар хал қилади

712

Раққос Атай Омурзаков ва “Тумар” рақс гуруҳи машҳур “Британия талантларни излайди-2016” телтанловининг финалига ўта олишмади. Бироқ улар томошабинларнинг овоз беришлари орқали шоуга қайта келишлари мумкин.

25 майда қирғиз раққоси Атай Омурзаков билан унинг “Тумар” гуруҳи “Британия талантларни излайди-2016” телесиновининг финалида учинчи ўринга эга бўлишди.

Омурзаков билан “Тумар” хакамларга “Монстр Франкенштейннинг эксперименти” номерини кўрсатишди.

Ярим финал тўрт бўлимдан иборат бўлди ва унда икки нафардан иштирокчи финалга ўтишди. Бироқ Қирғизистондан борган раққосларда 26 май куни тунда якунланадиган томошабинларнинг овозлари асосида финалга ўтиш имкониятлари бор.

http://

“Британия талантларни излайди-2016” теле-шоуси 2007 йилдан бери ITV телеканали томонидан кўрсатиб келинади. Танловнинг шартларига кўра унинг иштирокчилари ўз истеъдодларини намойиш қилиб ўзаро куч синашишади.

Атай Омурзаков ‒ Россиянинг “Минута славы” телелойиҳасида қатнашиб, иккинчи ўринни олгандан кейин машҳурликка эришган қирғиз раққоси.

2011 йили у “Тумар” рақс гуруҳини ташкил қилиб, гуруҳ билан Парижда ўтган Du Cirque de dimain номли халқаро фестивалнинг бронза медалини қўлга киритган.

Муаллиф: Александра Титова