Ўш мэри сайловида шаҳар кенгаши депутатларининг кўпи ҚСДПнинг номзоди Айтмамат Кадирбаевга овоз беришди.
25 майда ўтган Ўшнинг мэри сайловида шаҳар кенгаши депутатларининг кўпи ҚСДПдан номзод Айтмамат Кадирбаевга овоз беришди.
Ўш мэрлигини 2014 йилнинг январидан бери эгаллаб келаётган Кадирбаев 41 депутатнинг қўлловига эга бўлди. Иккинчи талабгор — “Онугуу-Прогресс2 партиясидан Алишер Мойдуновга шаҳар кенгашинининг тўрт депутати овоз берди.
Қайтадан сайланган мэр уй -жой танқислиги ҳамда йўл тирбандликлари муаммосини хал қилиш билан шуғулланишга ваъда берди. Бунга қадар у Kloop.kgнинг мухбири билан бўлган суҳбатида қайта мэр бўлиб сайланиб қолса “олдин бажарилмай қолган ишлар” билан шуғулланишини айтган.
“Халқ вакиллари бугун менга ишонч билдиришди. Энди уни оқлаш учун мэрия куну-тун ишлаши керак”, — деди Кадирбаев.
Сайлов комиссиясининг вакили Гулнара Батирова Kloop.kgга сайлов қонун бузарликларсиз ўтганини айтди.
“Мен сайлов қандайдир бир қонун бузарликларсиз ўтди деб ҳисоблайман. Бу ерда ОАВнинг вакиллари ҳам бўлишди. У ёки бу номзоднинг бошқаларга ўзини сайлаб қўйишини илтимос қилган ҳолатлар рўйхатга олингани йўқ.”, — деди у.
Шаҳар кенгашининг депутатлари Айтмамат Кадирбаевнинг номзодлигини 12 майда кўрсатиб, у кўпчилик коалициясининг қўлловига эга бўлган.
Кадирбаев аввал Ўш шаҳрининг мэрлигига ёлғиз талабгор бўлган, бироқ аризаларнинг қабул олиб бўлинишига бир кун қолганда”Онугуу — Прогресс” партияси ўз вакили Алишер Мойдуновнинг номзодини кўрсатишга қарор қилган. Мойдунов ўзининг талабгор қатори кеч рўйхатдан ўтганлигини сайлов учун керакли ҳужжатларни тўплаш билан банд бўлгани билан изоҳлаган.
Ўш шаҳар кенгашида “Мекеним-Киргизстан”, ҚСДП, “Бир Бол”, “Киргизстан”, “Республика — Ата-Журт” ҳамда “Онугуу-Прогресс» партияларидан иборат 45 депутат бор.ҚСДП 16 мандатга, “Онугуу-Прогресс» тўрт мандатга эга.
Муаллиф: Дастан Умоттегин