Сурат:  Сел Қирғизистон жанубида кўприкни бузди ва маҳаллий аҳоли уйларига зарар етказди

1033

Боткен вилоятида 22 май куни келган сел кўприкларни бузди ва ҳўжалик қурилишларини кўмиб маҳаллий ахоли уйларига зарар етказди.

Видео: "Фейсбук" фойдаланувчиси Бекзот Сиддиков

Қирғизистон жанубида ёққан кучли ёмғир  Исфана ва Сулуктани боғлаб турувчи кўприкни бузган сел оқимига сабаб бўлди. ФХВ маълумотига кўра, Боткен вилоятининг Лайлак туманидаги сел 22 май куни кечаси келган.

WhatsApp-Image-20160523

ФХВ қошидаги инқироз вазиятларини олдини олиш бўйича марказ раҳбари Мухамед Сваровнинг  Kloop.kgга маълум қилишича, воқеа жойига тезкор гуруҳ юборилган ва улар таъмирлаш ишларини олиб бораяпти.  Сваров сўзларига кўра, сел келиши натижасида ҳеч ким жабрланмаган.

WhatsApp-Image-20160523-3

“Одамлар орасида жабрланганлар йўқ.  Ҳеч кимни эвакуация қилмаймиз негаки сел йўқолаяпти, кеча кечки соат 6-7ларда сел оқими жуда кучли бўлди, ҳозир эса сел унчалик хавф яратмаяпти. Асосан марказий йўллар ва экинлар жабр кўрган”, — дейди у.

WhatsApp-Image-20160523-10

Боткен вилояти лайлак тумани Андарак қишлоғи яшовчисининг Kloop.kgга айтишича, табий офат хўжалик қурилишларини кўпган ва уйларга зарар етказган.

Андарак қишлоғи раҳбари Абдусаит  Самандаров сўзларига кўра, сел 13 экинни ва уч уй ер тўласини кўмган. Унинг қўшимча қилишича, маҳаллий ҳукумат одамларга хавфсиз жойга кўчишига ёрдам беради.

Ҳозирча селдан жабрланган ерлар хажми тўғрисида тўлиқ маълумот йўқ.

WhatsApp-Image-20160523-14

Кучли ёмғир аввалроқ Жалолобод вилояти Бозор Қўрғон Ооған-Тала қишлоғида сел келишига сабаб бўлган. Сел йўлларни ювиб, ҳусусий уйларнинг ҳўжалик қурилишларини кўмган.

 

Муаллифлар: Камбар Асан ўғли ва Сезим Канибекова