Чўн Олойда лотин харфлари билан 8 млн сомлик тендерлар қандай яширилган?

1278

Чўн Олой маъмурияти  давлат хариди бўйича ўз сайтида 8 миллион сўмлик тендерни яширган. Ҳозирда якунланган бир неча танловда бир ой аввал рўйҳатга олган  бир компания ғолиб бўлган.

Kloop.kgнинг бош муҳаррири Эльдияр Арикбаев номидан ҳикоя қилинади.

Чўн Олой давлат маъмурияти 23 апрелдан 8 майгача давлат хариди сайтида жами 8 млн сўмлик харид тўғрисида еттита хабар эълон қилган.

Барча тендерлар бин неча нарсаларни бирлаштиради: биринчи — сарлавхаларда кирилл ўрнида лотинча белгилар бор, ва иккинчиси — якунланган тендерларда фақат бир компания  — ОсОО “Компания Багиз” ғолиб бўлган.

“Коррупциялашган лотинча”

Тендер номларида лотинча бўлишининг нимаси ёмон?

Бу қачонлардир Россиянинг порахўрликка қарши кураш Фонди ташкилотчиси Алексей Навалний ўз блогида тасвирлаганидек порахўрлик элементларидан бири. У, агарда пудратчилар буни қидирув орқали топа олмаса ва бу ҳақида буюртмачининг ўзи уларга айтмаган бўлса, “коррупциялашган лотинча”  давлат  хариди эълонларини сайтда беркитиш имконини беради деб ёзган эди.

“ Тасаввур қиламиз, сиз қароқчисиз ва мактаб учун сут харид қилаяпсиз. Сут — стандарт махсулот ва сизда етказиб берувчи  “ўз провайдерингизни олиб келиш” имкони йўқ.  Сут етказиб берувчи сизнинг буюртмангизни сайтдан топади ва кам нарх кўрсатади.  Сиз жуда оддий хазил қиласиз. Бюртмани эълон қилишда  “молоко” деб  русча ёзмайсиз,  “о” деган уч ҳариф лотинчада ёзилса давлат  хариди сайтдаги қидирув  бу эълонни топмайди. Уни фақат сизнинг бюртмани максимал нархда олган ва сизга 20 фоизини олиб келиб берган етказиб берувчингиз топади”, — деб ёзади у.

Бу қандай ишлайди?

Чўн Олой тендери ҳолатида қуйидагича.

Чўн Олой маъмурияти “Ўш вилояти Чўн Олой  туманидаги Чак қишлоғидаги ўрта мактабга қозон қурилиши” номли тердер эълон қилади. Ва унда “строительство”- қурилиш сўзини русча “с”дан фарқланмайдиган  лотинча “с” билан ёзади.

Пудратчилар эълонни  “строительство” сўзи билан излаганида,  давлат хариди сайти Чўн Олой маъмурияти тендерини кўрсатмайди.

Балки бу матн териш хатосидир?

Йўқ. Бу матн теришдаги хато бўла олмайди, негаки лотин харифлари сўз ўртасида келади ва кириллча билан бирга берилади.

Эълон номини бу усулда ёзиш учун клавиатурада билган ҳолда бошқа тилдан бошқа тилга ўтиш керак.

Чўн Олой маъмурияти бундан 7 тендерни эълон қилган  — уларнинг деярли барчаси деярли қурилиш ишлари билан боғлиқ, кўпчилиги дарёларга кўприк қуриш билан.

Аталишини тўғри ёзиш ёки хеч бўлмаса тендердаги бир сўзни тўғри ёзиш учун пудратчи айнан қайси харфлар лотинчада кўрсатилганини билиши керак.  Агарда Чўн Олой маъмурияти амалдорларидан ким биландир  келишилган бўлмаса, буни билиш мумкин эмас.

obem-rabot-Altyn-Dara-pravyj-1

Ягона ғолиб

Лекин  “Коррупциялашган лотинча” билан ўзгачаликлар тугамайди — етти тендердан учтасида бир компания, бир ойдан аввалроқ рўйҳатга олинган ОсОО “Компания Багиз”  ғолиб бўлади.

Компания тажрибаси — 15 кун

“Давлат хариди тўғрисида”ги қонун пудратчилардан тендерда иштирок этишга зарур бўлган малака талабларига жавоб беришини талаб қилади.

Малака талабларига қуйидагилар киради:

Иш тажрибаси ва бажарилган махсулот, иш ва хизматлар етказиб бериш хажми;

Молиявий имкониятлар мавжудлиги, зарарнинг йўқлиги, етарли даражада айланма маблағи борлиги;

Техник имкониятлар, зарур бўлган ускуналарнинг мавжудлиги, малакати кадрлар,  лицензия (агарда фаолият лицензияланган бўлса);

Қирғизистонда солиқлар ва суғурта тўловларини тўлаш бўйича қарз хақида маълумот.

Юридик шахслар базасига асосан, компания 8 апрел куни яъни тендер эълон қилинишидан 15 кун олдин рўйҳатдан ўтган. Бу вақт компания тенрерда иштирок этиши,  тажриба ва иш хажмини олиш учун  етарли эмас.

Қоғоздаги тендер ҳужжатлари

Лекин Чўн Олой маъмурияти пудратчилардан хатто Алтин-Дара  канали орқали кўприк қуришда  тажриба бўлишини талаб қилмайди бу эса, “Давлат хариди” қонунига тўғри келмайди.

Қуйида танлов хужжатларида керак бўлган 20 пунктдан фақат биттаси келтирилади:

“Харид қилинаётган буюмнинг батафсил тавсифи,  шу жумдадан техник хусусиятларини хисобга олган ҳолда махсулот,  иш ёки хизмат, харид қилинаётган махсулот сифат характеристикаси, қурилишнинг барчаси бўйича лойиҳа смета ҳужжатлари, лойиха техник қарорлари бўйича давлат экспертизалари, режа, чизмалар ва эскизлар; махсулот сони; кўрсатилиши керак бўлган хизматлар; махсулот қўйилувчи, иш бажарилувчи ёки хизмат кўрсатилувчи жой”.

Аслида эса мазкур ҳужжатлар мана бундай кўринишда:

Ягона иштирокчи

“Компания Багиз” 23 апрелда эълон қилинган уч тендерга ҳам баравар ариза берган. Улардан иккисида у ғолиб бўлди ва айни пайтда ягона иштирокчи бўлган.

Учинчи тендерга яна бир компания ,“Аль-Фаида”  ҳам ариза берган. Ва бу танловни ҳам “маҳаллий бюджетда маблағ етишмаслиги” формулировкаси билан бекор қилишган.  Агарда бюджетда маблағ етишмаса нега эълон берилгани ҳозирча аниқ эмас.

Чўн Олой маъмуриятининг 8 майда эълон қилиниб 11 майда якунланган сўнгги тендери ҳам “Компания Багиз” ғолиб бўлган. У ерда ҳам бу компания танловнинг ягона иштирокчиси бўлган.

Бу тендерлар шартлари  — келишимнинг тўғридан тўғри имзоланиши — фақат бир пудратчи билан танлов ўтказишни таъқиқламайди.  Лекин тўғридан тўғри келишим тузиш учун асос бўлиши керак.

Давлат органлари давлат хариди сайтида тендерлар номини ёзишда лотин харфларидан биринчи бор фойдаланаётгани йўқ.  Маориф вазирлиги китоб харид қилиш бўйича 167 млн. сўмлик тендерларда лотин тилидан фойдаланган.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаева