Қирғизистон жанубидаги ООган-Талаа қишлоғида 10-май куни келган сув тошқини йўлларни ювиб кетти ва ҳусусий уйлар хўжалик қурилишларини кўмди. Селнинг келишига уч кун давом этган кучли ёмғир сабаб бўлди.
Жалолобод вилояти Бозор Қўрғон туманидаги сел келиши йўлларни ювиб кетди ва ҳусусий уйларнинг хўжалик қурилишларини сув босди. ФХМ маълумотига кўра, 10 май куни эрталабки 7.00да Ооган-Талаа қишлоғида сел келган.
ФХМ қошидаги инқироз вазиятлар маркази вакили Эржан Намиртагаевнинг Kloop.kgга берган интервьюсида айтишича, сел келишига сўнгги уч кунда давом этган кучли ёмғир сабаб бўлган.
“Кучли ёмғир натижасида Ооган-Талаа қишлоғида сел келиб йўллар, кўприклар ва уйларнинг хўжалик қурилишларини ювиб кетган. Ҳозир воқеа жойига фуқароларни ҳимоя қилиш бўйича фуқаровий комиссия кетган ва у келтирилган зарар миқдорини баҳолайди”, — дейди Намиртагаев.
Унинг қўшимча қилишича, воқеа жойида ишлар олиб борилаяпти бирқ лойқа оқимлар турар жойларга етиб бормагани сабабли яшовчилар эвакуация қилинмаган.
Воқеа жойидан унча олисда бўлмаган ердаги Kloop.kg мухбирларининг маълум қилишича, қишлоқда электр энергияси ўчирилган, бузилган йўллар эса яшовчилар ёнига бориш имконини бермаяпти.
Воқеа гувоҳи Марат Токтобаевнинг Kloop.kgга айтишича, маҳаллий ҳукумат одамларга хавфсиз ҳудудга кўчишга ёрдам бераяпти.
“Кучли ёмғир ёғди ва эрталаб тоғдан сел келди. Лой сув тошқини айрим уйларни кўмди ва маҳаллий мактабгача етиб келди. Мактаб ва болалар боғчаси ҳозир ёпиқ. Одамлар ҳозир уйларида ва тошқин оқибатларидан тозалашаяпти. Айримларни маҳаллий ҳукумат хавфсиз жойга кўчираяпти”, — дейди у.
Тахминий маълумотларга кўра, сел келиши оқибатида қурбонлар йўқ. Ҳозирча сел ва жабрланган участкалар хажми тўғрисида маълумот йўқ.
Аввалроқ, сел келиши оқибатида Чуй вилоятида кучли ёмғир ёққан эди. Сел Чуй, Иссиқ-Ата ва Москва туманларида яшовчи 1500 қирғизистонликнинг уй ва хўжалик қурилишларига зарар етказган.
Муаллиф: Айжамал Муараталиева
Фото: Кизжибек Сиргаева