Тадқиқаотчи журналистларнинг халқаро консорциуми “Панама ҳужжатларининг” маълумотлар базасини эълон қилди. Мазкур маълумотларнинг ёрдами билан жаҳон сиёсатчилари билан уларни яқин кишиларининг коррупция схемалари аниқлаб кўрсатилган.
“Панама хужжатларининг» базаси 9 майдан 10 майга ўтар кечаси Тадиққотчи журналистларнинг халқаро консорциумининг (ICIJ) сайтида пайдо бўлди.
Мазкур маълумотлар базасидан одамлар билан ўлкаларнинг номланиши бўйича излаб топиш мумкин. Қирғизистон деб ёзиб изланганда офшор компанияларга эга беш кишининг исм-шарифи чиқмоқда — уларнинг тўрт нафари 2013 йили офшорлар ҳақидаги маълумотлар очиққа чиқиб кетган вақтдаёқ аён бўлган.
Бешинчи киши — Владимир Никонов Багам оролларида рўйхатга олинган Valmeca Universal S.A. ширкатининг бенефициари (фойда олувчиси) қатори кўрсатилган. Таҳминан “Панама ҳужжатлари”даги Никонов — бу Австриянинг Қирғизистондаги фахрий консули.
ICIJнинг маълумотлари бўйича, ҳужжатларда дунё бўйича 20дан ортиқ офшор ҳудудларда рўйхатга олинган 300 мингдан ошиқ сохта фирмалар, фондлар ҳамда транс ширкатлар мавжуд.
ICIJ маълумотлар базасидан топилган ташкилотлар билан хусусий томонлар қонунни бузмаган бўлиши мумкинлигини, чунки “офшор компанияларнинг қонун бўйича фойдаланиш вариантлари” ҳам борлигини эслатмоқда. Журналистлар хусусий ёки юридик томонларнинг иденттилигини аниқлаб, маълумотни текширишни тавсия қилишмоқда.
Компанияларнинг кўпи Британиянинг Виргин оролларида, Панамада, Багама оролларида, Сейшел оролларида ҳамда Самоада жойлашган.
“Панама ҳужжатлари”
“Панама ҳужжатлари”нинг очиққа чиқиб кетишига ўзини Жон Доу деб таништираётган одам сабаб бўлган. У “Зюддойча цайтунг” немис газетасига панамалик Mossack Fonseca юридик компаниясига тегишли бўлган ҳужжатларни берган.
Матбуот мазкур маълумотларни тадқиқотчи журналистларнинг икки тармоғига — ICIJ билан OCCRPга кўрсатган. Ўз навбатида улар барча архивларни текшириб чиқиб, апрелнинг бошида ҳозирги ва олдинги жаҳон лидерларига, юқори хизматлардаги амалдорларга, тадбиркорларга ҳамда таниқли шихсларга тегишли бўлган офшорлардаги коррупция схемалари тўғрисида материалларнинг сериясини эълон қилишган.
Офшор компанияларининг эгалари қаторида кўрсатилганларнинг орасида Украинанинг президенти Петр Порошенко, Озарбайжон президенти Илхам Алиевнинг оиласи, Россия президентининг дўсти Сергей Ролдугин, шунингдек Қозоғистон президентининг набираси Нурали Алиев ҳам бўлган.
Муаллиф: Айжамал Мураталиева
Сурат: Medusa.io