Москва полицияси метрода Қирғизистоннинг икки фуқаросини калтаклаганларни қўлга олди. Улар 7 йиллик муддатга қадар озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Ҳужум қилганлар ўзларини “скинхедлар” деб аташмоқда.
Метродо қирғизистонликларга ҳужум қилганлар 6 майда қўлга олинди.
Воқеа 2016 йилнинг апрелида “Улица Скобелевская” станциясида бўлган. Қўлга олинганлар Қирғизистон фуқароси бўлган икки болага ҳужум қилишган.
Қирғизистон ИИМнинг Росиядаги расмий вакили Аскат Алиев Kloop.kgга жабрланувчилар Москвада ишлаб юрганликларини айтди.
“Факт бўйича жиноий ишни қўзғаб, гумондорлар қўлга олинди. Жабрланувчилар ҳақиқатда Москвада ишлаб юрган бизнинг фуқаролар” , — деди у.
Унинг айтишича, ҳозир уларнинг аҳволи яхши деб баҳоланмоқда.
“Мен улар билан кечаёқ гаплашганман, уларда ҳаммаси яхши, бугун ишларига чиқишди” , — деб қўшимча қилди Алиев.
РИА Новостининг хабарига кўра, қирғизистонликларга ўзларини “скинхедлар” деб атовчи ва миллатчилик рамзларини олиб юрган тўрт ўспирим ҳужум қилган. Улар аввал қирғизистонликларни калтаклаб, сўнг кўзларига газ сочишган.
Алиевнинг айтишича, қармалганларга нисбатан Россиянинг Жиноят кодексининг “Безорилик” моддаси бўйича айб қўйилди. Мазкур моддага кўра, улар етти йилгача озодлигидан ажратилиши мумкин.
Ҳозирда қўлга олинганлар тергов қамоғида.
Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигининг вакили терговчилар билан учрашиб, жиноят ишини махсус назоратга олинишини сўрашди.
“Қирғизистоннинг жабрланган фуқаролари касалхонага ётишдан бош тортишди, уларнинг аҳволи қониқарли, шунингдек элчилик ходимлари улар билан доимий алоқада бўлишмоқда” , — деб билдирди Қирғизистоннинг Ташқи ишлар минстри.