Депутат Сурияда халок бўлган россиялик харбийининг оиласини Иссиқ-Кўлга таклиф қилди

695

“Онугуу-Прогресс” партияссининг лидери Бакит Торобаев Сурияда халок бўлган россиялик офицер Александр Прохоренконининг оиласини Иссиқ-Кўлга дам олиб кетишга чақирди.

Сурияда халок бўлган офицер Александр Прохоренконининг оиласини Иссиқ-Кўлга ҳордиқ чиқариб кетиш учун таклиф қилингани ҳақида 6 майда маълум бўлди — ташаббус  “Онугуу-Прогресс” партиясининг лидери, депутат Бакит Торобаевдан чиққан.

Партиянинг матбуот котиби  Наргиза Мансурованинг айтишича, “Онугуу-Прогресс” вафот этган харбий ходимнинг оиласига 9 майда далда бериш қарорини олишган.

Прохоренко — Россия Қуролли кучларининг катта лейтенанти  — жорий йилнинг мартида Суриядаги Пальмирани бўшатиш амалиёти вақтида халок бўлган. У “Ислом давлати”нинг жангарилари қуршовида қолиб, асосий зарбаларни ўзига олиб халок бўлган.

“Мен асосий хужум зарбаларини ўзига олиб, халкаро терроризмга қарши курашиш вақтида қаҳрамонларча халок бўлган  Александр Прохоренконинг қаҳрамонлигини Улуғ Ватан уруши фахрийлари қаҳрамонлиги билан бир қаторга қўйган бўлардим”, — деб ёзилган Торобаевнинг хатида.

Партиядан оиланинг келиб-кетишига оид харажатларнинг барчасини ўзларини кўтаришларини айтишди. Ҳозир “Онугуу-Прогресс” вакиллари Россиянинг Қирғизистондаги элчилигининг жавобини кутишмоқда.

“Биз хатни уларга бугун жўнатдик. Ҳозир танишиб чиқишаётган бўлса керак. Яқин кунларда улардан жавоб келади деб ўйлайман” , — деди Мансурова.

Орусиянын элчилигинен Kloop.kgге азырынча аларга чакыруу жазылган кат келе электигин айтышты.

“Ҳозирча бизга хат келмади. Афсуски, уларнинг хатни қандай йўл билан жўнатганликларини аниқ айтолмайман. Балки, бизга техник сабаблар боис етиб келмади шекилли”, — деди элчилихона матбуот котиби Дарья Пахомова.

Пахомованинг айтишича, хатни олгач улар уни Ташқир ишлар минстрлигига жшнатишади, ўз навбатида минстрлик уни  Прохоренконинг оиласига юборади.

Халок бўлган офицернинг ортида ота-онаси, укаси ва рафиқаси қолган. Марлиги ва жасорати учун унга Россия Қаҳрамони унвони берилган. Вафот этганида Прохоренко 25 ёшда эди.

Суриядаги тарихий Пальмира шаҳрини озод қилиш учун қилинган амалиёт шу йилнинг март ойи ўртасида бўлган. У Сурия билан Россиянинг махсус йўналишдаги харбий қисмларининг қўшма харкати билан “Ислом давлати”нинг жангариларига қарши ўтказилган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева