Талгат Субаналиев: Антарктидага саёҳатим қандай кечди

1097

Қирғизистонлик Талгат Субаналиев қишда Антарктидага саёҳат қилди. У ўз сафари,уни нималар ҳайратда қолдиргани ва муз континентида у нималар билан тўқнаш келгани тўғрисида айтиб берди.

АУЦА учинчи курс талабаси Талгат Субаналиев Photography trip to Antarctica: exploring the beauty of Antarctica’s landscape танловида ғолиб бўлди ва 10 кунга Антарктидага борди. У Kloop.kgга ўз таассуротлари тўғрисида айтиб берди.

Ҳикоя Талгат Субаналиевнинг номидан битилган

12715556_942429169168405_7043108545821113478_n

  Сурат олишга қизиқиш менда бир йил аввал, дўстим телефон совға қилганида бошланди. Бу энг қимматбаҳо совға бўлни негаки, мени янги қизиқишга – суратга олишга олиб келди. Аввалига мен ўзим учун суратга олдим — яқин дўстларим бу менда яхши чиқаётганини айтиб, “Фейсбукка” ёза бошлашди. Мен давом эттиравердим, кейин мазкур танлов бошланди [Photography trip to Antarctica: exploring the beauty of Antarctica’s landscape — АУЦА талабалари орасидаги танлов, бош совға —Антарктикага саёҳат] ва мен ариза беришга қарор қилдим.

Бу ўтган йилги баҳорги семестрда бўлган.  АУЦА хомийларидан бири Херш Чадда Антарктикада бўлишни орзу қилган, лекин саломатлиги сабабли буни амалга оширолмаган.  Шу сабабли у сурат олишга қизиқувчи ёш талаба у ерга бориши учун шундай танлов эълон қилишга қарор қилган.

IMG_5036

Энг қийини баён ёзиш бўлди, негаки мен нега Антарктикага бормоқчилигимни билмас эдим. Мен: “Одамлар умуман нега у ерга боради?” дея савол бердим.  Мен хаётимда биринчи бор дунёни кўришни хохлаётганим, планетамиз мени қамраб турган тоғ ва яйловлардангина иборат эмаслиги,  нимадир бошқа нарсалар борлиги ва буларни мен ўз суратларимда очиб бермоқчилигимни ёздим.

Кунларнинг бирида почтамга хат келди — мен танловда ғолиб бўлганим ва Антарктидага кетишим тўғрисида. Аввалига ишонмадим. Кейин бир неча кундан кейин мен уларга: “Ростданми, хазиллашмаяпсизларми?”, деб ёздим. Улар менга ростдан хам кетаётганимни айтиб жавоб беришди.

Менинг Антарктидага саёҳатим ҳаётимдаги энг ёрқин воқеа бўлди.  Аввалига жуда ваҳимали бўлди, мен сафардан аввал жуда ташвишландим. Бир қатор қийинчиликлар менга ҳамрох эди  — аввалига мен Аргентинага виза ололмадим, кейин оғриб қолдим. Лекин буларнинг барчаси бунга арзирди. Мен пингвинлар, биринчи айсбергларни кўрдим ва хотирамда абадий сақланиб қолувчи ажойиб суратларни олдим.

Copy-of-IMG_5159

Менинг узун сафарим  профессор Чадд билан кўришиш учун Дубайга бориш билан бошланди. У мени муборакбод этди ва ўзининг қиммат баҳо камерасини берди.

massive-ship

Сўнгра мен Аргентина, Буэнос-Айрес, сўнгра  Ушуайя, дунёнинг энг жанубий шаҳри, Жанубий Американинг энг охирига учдим. У ерда порт бор ва ўша ердан биз Антарктидага сузиб кеттик. Биз дунёнинг 24 мамлакатидан келган 119 одам эдик. Булар дунё саёҳатига йўл олган оддий сайёхлар эди.

Ушуайя
Ушуайя

Биз Дрейк бўғозидан  [Атлантика ва Тинч океани жанубий қисмларини  боғловчи ], ўтаётганимизда улкан етти метрлик тўлқинларга дуч келдик.  Кема гоҳ у гоҳ бу томонга силкинарди. Биз денгиз касали билан оғридик. Кейинги куни йўловчиларнинг кўпчилиги ётоғидан туролмади, менга ҳам қийин бўлди, мен ётардим ва деярли овқат емадим.

IMG_4871

Одатда бизни эрталабки еттида уйғотишарди, лекин 10 февраль куни эрталабки тўртда уйғотишди, негаки биз материкка келган эдик. Биз чиқиб биринчи айсбергни, биринчи тонгни кўрдик, сув тинч эди ва ҳамма нарса бошқача қабул қилинарди. Бунгача бўлган барча ёмон нарсалар унутилди. Мен фақат атрофни кузатдим ва мен Антарктидада эканимга ишонмадим.

IMG_4845

У ерда биз кемада яшадик овқатландик, овқат ажойиб эди. Тасаввур қиляпсизми бу  — Антарктидада апелсин ва тарвуз ейиш қандай? Мени ҳайрон бўлганим, у ерда интернет ҳам бор, у қиммат лекин мен ундан фойдаландим.

IMG_8195

Қирғоққа чиқиш вақти келганида, бизни микроблар ва унда бўлган бошқа нарсалар Антарктидага тушмаслиги учун кийимларимизни пилесос билан тозалашга мажбур қилишди. Кейин бизга махсус резина этиклар беришди, биз уларни жомда сув билан ювишимиз керак эди  — шундан сўнг ерга тушиш мумкин эди. Бизни кузатиб туришди, қаттиқ низомлар бор эди, пингвинлар ва бошқа барча тирик мавжудотларга яқин келиш мумкин эмас эди. Биз улар қўрқиб кетмаслиги учун улардан беш мерт олисда юришимиз керак эди. Биз уларни ушлаш, бирон нарсани олиб бу ерга олиб келиш ҳуқуқига эга эмас эдик.

Copy-of-IMG_5805

Антарктидада ёз эди, олти градус иссиқ, бизда, Қирғизистонда эса ўша вақтда қиш бўлган. Бизнинг қиш ва уларнинг ёзи орасида фарқ катта эмас эди – мен бош кийимсиз юрдим.

Бутун қитъадан пингвинлар ҳиди келади — бу энг уникал вазият, худди товуқхонага ўхшаб ҳид келади!

IMG_5775

Яна “Пауэр Планч” эсда қолди  — одамлар қутб зоналарига боради ва Антарктида сувида чўмилади, бу жуда экстримал. Сув жуда совуқ лекин, бу хақиқий адреналин бўлди. Мен сувдан чиққанимда соч толаларим муз билан ўралган эди.

У ерда ландшафт ва табиат уникалдир. Айтишадику — қаерда мен бўлмасам, ҳар доим яхши. Ҳудди шуни Антарктида тўғрисида ҳам айтиш мумкин: қаерда одамлар бўлмаса, ҳар доим яхши. У ерда одамлар ҳам, бензин хиди ҳам, кундалик шошилинч ҳам йўқ эди. У ерда тоза ҳаво, медитация қилиш ёки йога билан шуғулланиш мумкин.

IMG_5854

Антарктида мен учун табиат ва одамлар ўртасида чизиқ тортилган ҳудуддек сезилди. Мен одамлар дунёсидан табиат дунёсига келдим. У ерда сен одамлар табиат олдида қанчалик майда мавжудот эканини ҳис қиласан. Континетнинг ўзи шу даражада каттаки, одам кучсиз мавжудот бўлиб кўринади. У ерда ёввойи табиат, одамсиз, ҳеч ким томонидан тегилмаган — Антарктидада ўзининг руҳи бор ва сен одам ва табиат орасидаги боғлиқликни ҳис қиласан.

IMG_5397

Бу ҳаётимда бир ноёб ва ажойиб тажриба бўлди. Бутун сафар 10 кун давом этти — ундан тенг ярмида биз континентда бўлдик, бошқа ярмини йўлда бўлдик. Мен учун бу кунлар сезиларсиз ўтиб кетти, мен фақат роҳатландим ва ҳақиқатдан яшадим!

Ҳозир мен бу сафар хотираларига қайтяпман  — ҳудди буларнинг ҳаммаси мен билан бўлмагандай.  Гўёки бунинг ҳаммаси ажойиб туш эди. Наҳотки мен билан шундай бўлган? Мен ростдан ҳам у ерга бордимми ва булар менинг суратларимми?

IMG_6176

Мен у ерда 175 гигабайт  сурат қилдим. Кўргазма учун 27 сурат чоп этишди — биз айнан пейзаж суратларига оидларини танлаб олдик. Улар сўзсиз  АУЦА деворларида илинади, негаки мен шу универститет талабасиман.

ship

Мен олган барча суратларни мен яхши кўраман, ҳар бири ўз ўрнига эга ва мен учун катта аҳамиятга эга. Улар менинг бу афсонавий саёҳатимга оиддир.

Муаллиф: Айдана Канатбек

Фото: Талгат Субаналиев