Бавария парламенти депутатлари тарихчилар изоҳ ва шарҳлари билан тўлиқланган Адольф Гитлернинг “Майн кампф” янги нашрини маориф дастурига киритишни таклиф қилишди. Улар уни тарихий жараённинг муҳим қисми деб ҳисоблашади бироқ, яҳудийлар жамоатчилиги бунга қарши чиқмоқда.
Баравария парламенти “Майн кампф” (“Менинг курашим”)ни мактаб ўқув дастурига киритиш тўғрисидаги масалани муҳокама қилмоқда. Мафкура тарафдорлари, миллатчилар раҳбари Адольф Гитлернинг китоби “тариҳий жараённинг муҳим қисми”, деб ҳисоблашади.
RT нашрининг маълум қилишича, масала 4 май куни парламентнинг навбатдаги йиғинида кўриб чиқилган.
Аввалроқ шундай таклиф билан немис ўқитувчилар Ассоциацияси чиққанди. “Майн кампф” янги версияси чиққунига қадар унинг вакиллари, болалар ва ёшларни миллатчилик ғоясидан сақлаш учун китобни мактабдан ўқитиш зарурлигини айтишганди.
Бироқ яхудийлар жамоалари “Майн кампф”нинг мактабда ўқитилишига қарши чиққан. Улар фикрича, унда ҳар қандай фойдали илмлар мавжуд эмас.
Мюнхен ва юқори Бавария яҳудийлар жамияти раҳбари Шарлотта Кноблох китобни “аксилсемит рисола” деб атади. “Майн кампф” нашр қилингунига қадар Кноблох унинг тарқатилишига қарши чиққан ва уни китоб расталарида кўриш “хунук” бўлишини айтган.
“Менимча, Гитлернинг аксилсемит рисоласи ўқитишга тўғри келамайди”, — дейди у DPA нашрига берган интервьюсида.
Кноблох фикрича, Гитлер ғояси ёшларда қизиқиш уйғотиши, тушунтиришлар эса ўқувчини “нотўғрилигига” ишонтиролмаслиги мумкин.
“Майн Кампф” — ўзига афтобиография ва миллий-социализм ғоялари элементларини баён қилувчи Адольф Гитлер китобидир. У Иккинчи Жаҳон уруши даврида амалга оширилган ғоялар мавжудлиги учун турли ҳил реакцияларни келтириб чиқаради.
Унинг биринчи нашри 1925 йилда чоп этилган, саккиз йил ўтгач — Гитлернинг ҳукуматга келишидан сўнг — китоб Германияда энг кўп нашр этилувчи, уни ўқиш эса — мажбурий бўлган.
Китоб 2015 йилнинг 31 декабрига қадар таъқиқланган эди. Муаллифлик ҳуқуқи Баварияга тегишли бўлган. Амал қилиш муддати тугаганидан бир ҳафта ўтиб, китобни Мюнхен замонавий тарих институти қайта нашр қилди.
Китоб дўконларида у “Гитлер. Майн Кампф. Танқидий нашри” номи билан пайдо бўлди. Янги таҳрири аслидан тадқиқотчилар ва тарихчилар шарҳлари шунингдек, Гитлер мафкураси таҳлили билан фарқ қилади. Китобнинг асл нусхаси шу пайтгача таъқиқланганича қолмоқда.
Муаллиф: Айжамал Мураталиева