“Қумтор”: Топ-менеджерларнинг Қирғизистондан олиб чиқиб кетилиши тафтиш билан боғлиқ эмас

822

“Қумтор Голд” олтин кони, унинг вице-президентлари Қирғизистондан компанияда тафтиш бўлгани сабабли эмас, белгиланган дам олиш сабабли чиқиб кетганини маълум қилди.

“Қумтор” матбуот-хизмати 3 май куни, “Қумтор”нинг вице-президентлари Марк Бертон ҳамда  Лесли Лоунинг Қирғизистондан чиқиб кетиши компаниядаги тинтув билан боғлиқ эмаслигини маълум қилди.

“Қумтор” маълумотига кўра, компания менеджерларининг чиқиб кетиши  — аввалдан режалаштирилган татилдир. Матбуот-хизматининг маълум қилишича, Бертон татили 2016 йилнинг 25 январида,  Лоуники — 2016 йилнинг 18 мартида тасдиқланган.

“Муддатлари кўрсатилган, бириктирилган электрон чипта Марк Бертоннинг чиптаси 2016 йилнинг 29 феврал куни, Бишкекдан 2016 йилнинг 29 апрелида учиш ва  2016 йилнинг 10 май куни Бишкекка қайтишга брон қилиниб олинганини кўрсатади”, —деб маълум қилди компания.

“Қумтор”нинг ёзишича, компания президенти Дэниел Дежарден Қирғизистонда, компаниянинг ўзи эса  “одатдагидай” ишламоқда.

“Айни пайтда, “Қумтор Голд Компани” раҳбарларидан ҳеч ким Қирғизистондан чиқиш ва киришга бўлган тўсқинликка эга эмас, улардан ҳеч ким ташқарига чиқмаслик тўғрисида тилҳат ёзмаган  ва ҳар қандай бошқа маълумот нотўғридир”, — деб маълум қилди корхона.

Бертон ва Лоу Қирғизистонни 28-апрел куни “Қумтор”нинг Бишкек идорасида ўтказилган тинтувдан сўнг тарк этган. Бош прокуротура эса, агарда терговда иштирок этиш учун мамлакатга қайтишмаса уларни халқаро қидирувга беришини маълум қилган.

Идоралараро тергов гуруҳи “Қумтор”дан 200 млн сом ноқонуний олиб чиқиб кетилиши тўғрисидаги жиноий иш доирасида тинтув ўтказган. Тинтувдан сўнг терговчилар компания раҳбарлари ва ишларини сўроқ қилишни бошлаган.

Компаниянинг ўзи, тергов жараёнлари одатдагидай ишлаган ва ишлаб келаётган “Қумтор” кони ишига таъсир кўрсатмаган”нини маълум қилди.

“Қумтор” — Канаданинг “Центерра Голд”   акционерлик жамияти эгалик қилувчи, олтин ишлаб чиқарувчи компаниядир. Қирғизистон ўз ўрнида “Центерра” акцияларининг  30 фоизига эгалик қилади.

Тинтувдан сўнг “Центерра” акциялари  8,7%га —  7,24 дан 6,61 долларгача тушиб кетди, — бу эса  Қирғизистон қимматбаҳо қоғозларининг 44 млн АҚШ доллар зарарга кетишига олиб келди. Лекин кейинроқ акциялар нарҳи қимматлай бошлади ва эндиликда 7,1 доллар даражасида турибди.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев